RU

Последние новости

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  7 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  1 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

"Пахтакор" чўкяпти... Новости

"Пахтакор" чўкяпти...

"Кема капитани" уйғониши керак. Чемпионлик қўлдан кетмоқда...

11 турда 20 очко тўплаган амалдаги чемпион 1-даврани охирига етказиб қўйиш учун "Металлург" ва "Сўғдиёна" синовидан ўтиши керак. Олдинги йиллар билан солиштирсак, "шерлар" ёмон мавсум ўтказишмоқда. Бу нималарда кўринади?

1. Натижа

Жамоа айни пайтда Суперлигада 5-бўлиб турибди. Қолдирилган ўйинларни ютса, медаллар зонасига кўтарилади. Ёки аксинча...

Қолдирилган учрашувлар туфайли юзага келган жадвалдаги чигаллик мавжуд ҳолатни тушунишни қийинлаштиряпти. Шунинг учун "Пахтакор"нинг дастлабки 11 ўйинини аввалги йиллар билан солиштирамиз.

Питер Хюистра даврида "шерлар" 11 турнинг тўққизини 3 очко билан якунлаб, 2 марта дурангга рози бўлишган. Ҳозир эса пойтахт грандининг активида 5 тадан ғалаба ва дуранг, 1 мағлубият бор (Шота даврида бутун мавсум бўйи бунча очко йўқотилмаган).

2. Ҳимоядаги тартибсизлик

Қишда тажрибали Кримец ва Анзур Исмоиловнинг ўрни легионерлар билан тўлдирилди. Гарчи "шерлар" Суперлигада энг кам тўп ўтказиб юборган бўлса ҳам, уларнинг аксари мудофаа чизиғи вакилларининг айби билан пайдо бўлди ва очко йўқтолишига олиб келди. "Пахтакор" ҳимоясига асл баҳони халқаро майдон қўйиб берди — 6 ўйинда 15 гол.

Бу муваффақиятсизликда асосий гуноҳкор сифатида Олексей Ларин ва Камен Ҳаджиев кўрсатилмоқда. Дарҳақиқат, марказда рисоладагидек шерик тополмаётган Шерзод Аъзамов анча қийналиб қолди. Шунингдек, ўз позициясида ҳақиқий монополга айлантирилган Сайфиев ва Алижоновда шашт анча пасайганини ҳам унутмаслик керак. Бунда тўғри футболчиларни трансфер қилолмаган, Ҳожиакбарга биттагина рақобатчи топиб беролмаган раҳбарият айбдор.

3. Олдинги чизиқда парокандалик

2 йилдирки, жамоа Сергеевнинг ўрнини тўлдира олмаяпти. Ҳужумларни якунлаш бўйича муаммолар ортгандан ортяпти. "Пахтакор" сермаҳсуллик борасида "Бунёдкор" ва "Қизилқум"дан ҳам ёмонроқ натижа қайд этяпти (Суперлигада 7-кўрсаткич). Буни мавсум аввалида таклиф қилинган форвардлар ўзини кўрсата олмаётгани билан изоҳлаш мумкин.

Факт: "Пахтакор" тарихда 3 марта чемпионатнинг дастлабки 11 турида 15 тадан камроқ гол урган. Ва ҳар гал чемпионликни рақиблари ("Навбаҳор" ва "Бунёдкор")га бой берган.

4. Бир кишига боғланиш

Машарипов билан Сергеев кетганидан кейин ҳужумдаги масъулиятнинг катта қисми Чераннинг гарданида қолиб кетди. Голларнинг асосий қисмини сербиялик футболчи ураётганини қўя туринг, жамоа у майдонга тушмаган ўйинларни ютолмаяпти. Яъни, Драгансиз "Пахтакор" Суперлигада аутсайдерга айланиб қолади.

Таркибда чемпионат тарихидаги энг кучли легионерлардан бири бўлиши, ўйин унинг атрофига қурилиши яхши, албатта. Лекин Чераннинг ёши (деярли 35) инобатга олинса, тезроқ янги лидер топиш зарурати англашилади.

5. Мураббий фактори

"Шерлар" раҳбарияти Хюистрани кетказиб, янглишганди. Кейин хатони хато билан тузатишга уриниб кўришди. Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари йиғилган "Пахтакор"га бош мураббий сифатида Словакия чемпионатидаги 21 ўйиндан ташқари ҳеч қандай тажрибаси бўлмаган, бунинг устига, 2 йилдан бери ишсиз юрган Славче Войнески олиб келинди. 

Мухлислару журналистлар бир ёнга, футболчилар орасида ҳам македониялик мутахассисга ишонмаётган ва унинг алмаштирилишини хоҳлаётганлар талайгина. Ҳаттоки, буни Войнескининг юзига айтганлар ҳам бўлди.

Ечим

"Пахтакор"ни аввалгидек "йиртқич" жамоага айлантириб, чемпионатни ютиш учун бир нечта ақлли трансферлар керак бўлади. Биринчи навбатда шогирдларини ҳам қойил қолдира билмаётган Войнески билан йўллар айрилиши лозим. Унинг ўрнини клубдаги юлдузлардан каттароқ ва тажрибалироқ мутахассис эгалласа, ичкаридаги муҳит анча ўзгаради.

Шунингдек, баъзи позициялар кучайтирилиши керак. Жамоани Сардор Рашидов билан Ҳожимат Эркинов тарк этди. Аброр Исмоилов ва Достонбек Ҳамдамов 2-даврада Тошкентда қолишса, ажаб эмас. Эшитишимизга қараганда, Русланбек Жияновни ҳам "Пахтакор"га қайтариш бўйича ҳаракатлар бошланган. 

Бундан ташқари, чемпионлик курашида жуда кучли марказий ҳужумчи ва ҳимоячилар керак бўлади. Ўзбекистонда бундайларни топиш қийин. Борлари ҳам арзон эмас. Буёғига Макснинг маҳоратига боғлиқ.

обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Автор :
Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика