RU

Последние новости

23:45Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  0 23:23АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Таркиблар маълум!  11 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  3 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  6 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  10 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  13 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  19 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  19 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  9 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  5 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  9

"Пахтакор" Бухорода очко йўқотди Новости

"Пахтакор" Бухорода очко йўқотди

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" ўйини бўлиб ўтди.
Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида меҳмонлар икки бор бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳозирча самарасиз. 11-дақиқада Феруз Бобоқулов симуляция учун огоҳлантирилди.

Андреевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг Корнейчук тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди. 19-дақиқада Шерзод Каримовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

23-дақиқада "Бухоро" қарши ҳужум ташкил қилди. Равшан Асланов рақибнинг икки футболчисидан ажойиб тарзда қочиб кетди, бироқ тўп узатишда хатога йўл қўйди.

27-дақиқада Квесиешвили, 31-дақиқада Кримец огоҳлантирилди.

31-дақиқада Искандеровнинг зарбаси Корнейчукнинг оёқлари орасидан ўтди, бироқ тўп посбоннинг бахтига дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

37-дақиқада Андреев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Ҳимоячи халал берди ва тўп ноаниқ кетди. Даврон Ҳошимов ва Жамолиддин Убайдуллаев тўқнашиб кетишди, иккала футболчига шифокорлар ёрдам кўрсатишди.

Биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди. 47-дақиқада Мерзляковнинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Корнейчук қийинчилик билан бўлса ҳам қайтаришга эришди.

Ўйин анча тенглашиб қолди. 63-дақиқада Квесишевили сал қолса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди.

66-дақиқада Феруз Бобоқулов Александр Лобановга нисбатан қўпол ўйнади.

70-дақиқда Камолиддин Тожиев хавфли вазият содир этди. Корнейчук ўзини кўрсатди.

72-дақиқада иккала жамоа сафида ўзгариш содир бўлди. Мезбонлар сафида Бахриддин Ваҳобов, меҳмонлар таркибида Анвар Солиев майдонга тушди.

Учрашувга 4 дақиқа қўшилди. 90+3-дақиқада Миладинович Ваҳобовни йиқитгани учун огоҳлантирилди. 25 метрлардан жарима тўпини майдон эгалари амалга оширишади. Ваҳобовнинг зарбаси ноаниқ кетди. Ўйинда ҳисоб очилмади.


«Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:0
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

"Бухоро": Александр Корнейчук, Шавкат Раимқулов, Виталий Пламадела, Предраг Вуйович, Фирдавс Асадов (Илья Ильин, 77), Феруз Бобоқулов, Равшан Асланов, Жамолиддин Убайдуллаев (Бахриддин Ваҳобов, 72), Нодир Жўраев, Ойбек Нурбоев.
Захира: Фаррух Турдиалиев, Азиз Ғуломхўжаев, Сухроб Неъматов, Элёр Акбаров, Акопянц,

"Пахтакор":
Александр Лобанов, Егор Кримец, Боян Миладинович, Кахи Махарадзе, Шерзод Каримов (Анвар Солиев, 72), Жамшид Искандеров (Жалолиддин Машарипов, 90+1), Игорь Сергеев, Камолиддин Тожиев, Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев (Владимир Козак, 64)
Захира: Никита Рибкин, Акбар Исматуллаев, Мурод Холмуҳаммедов, Жамшид Болтабоев,

Огоҳлантиришлар: Феруз Бобоқулов 10, Егор Кримец 26, Георгий Квесиешвили 27, Камолиддин Тожиев 67, Нодир Жўраев 68, Боян Миладинович 90+3.



ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Пахтакор862010 - 4620
2Локомотив743013 - 5815
3Бунёдкор743012 - 4815
4Насаф74219 - 4514
5Олмалиқ73319 - 6312
6Бухоро83235 - 9-411
7Металлург831411 - 11010
8Навбаҳор73138 - 9-110
9Динамо73049 - 10-19
10Қизилқум72234 - 408
11Машъал71422 - 4-27
12Андижон71154 - 10-64
13Нефтчи70344 - 8-43
14Сўғдиёна801710 - 22-121

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика