"Пахтакор" БААда: 5-кун
20 фев 2018 09:28
Новости
"Пахтакор" БААда: 5-кун
Сешанба куни "Ал-Ҳамрия"га қарши назорат учрашуви ўтказилиши сабабли Шота Арвеладзе машғулотни туш пайтига қадар ўтказишга қарор қилди. Маҳаллий вақт билан 11:15да старт олган машғулот бир соатга яқинроқ давом этди. Барча футболчилар умумий гуруҳда биргаликда шуғулланишди. Қисқа қизишиб олиш, белгиланган ҳудудда тезкор тўп оширишлардан кейин жуфт-жуфт бўлган ҳолда футбол ўйналди. Машғулот охирида бош мураббий ўйинчилар учун махсус мусобақа ташкил этди. Унда жарима майдони ташқарисидан дарвоза тўсинини нишонга олиш устида беллашишди. Шу тариқа бугунги машғулот қувноқ руҳда якунланди.
Иккинчи назорат учрашуви 20 февраль, сешанба куни Тошкент вақти билан 18:00да БАА биринчи лигаси иштирокчиси "Ал-Ҳамрия"га қарши "Ал-Ҳамрия" стадионида бошланади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии