RU

Последние новости

01:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 2:1 (Матнли трансляция)  78 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  0 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  1 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  5 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

"Пахтакор" академиясида қўрқмасдан ўйнашни ўргатишган. Акс ҳолда..." - "Турон"да мавсум кашфиёти бўлган Билол Тошмирзаев билан интервью Новости

"Пахтакор" академиясида қўрқмасдан ўйнашни ўргатишган. Акс ҳолда..." - "Турон"да мавсум кашфиёти бўлган Билол Тошмирзаев билан интервью

Интервью вақти!

Бугун Яйпаннинг "Турон" жамоаси Суперлигадан тушиб кетгани ҳақида гаплашмаймиз. Чунончи бу ҳақида шу кунгача жуда кўп ва хўп гапирилди. Мен жамоа сафидаги 77 рақамда тўп тепган Билол Тошмирзаевга эътиборингизни қаратишни сўраб қолардим. Майдонда эпчил ва чаққон ҳаракатлари билан ажралиб турадиган, бир ўзи билан рақибнинг бир неча футболчисини олиб юриш ҳислатига эга Тошмирзаевнинг ўтган йили Про лигадаёқ кўпчиликка маъқул келганди. Суперлигада шундай жамоалар борки таркибида бирор футболчи ажралиб турмайди, жамоавий ҳаракатлар негизида ўйин қурилади. "Турон"да эса бу борада яққол ижрочи айнан Билолдир. Маҳоратли ярим ҳимоячи билан суҳбатлашиш асносида ўзимизнинг қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олдик. 

- "Турон" Суперлигада қолишга ҳақли жамоа эди, дея оламиз. Зеро бунга асослар етарлича. Инфратузилма, майдон, база, академия, стадион ёритиш тизими ва ҳоказо. Лекин футболда натижа кўп нарсани ҳал қилади. Айнан амалга оширилган ишлар натижада ўз аксини топмади. Келинг дастлаб шу ва мавсум ҳақида...

- Тўғри айтасиз, Суперлигада яхши ўйин намойиш этдик. Мухлислар биздан норози эмас. Худо хоҳласа "Турон" Суперлигага қайтади. Клубимиз раҳбарлари футболга қизиқадиган жонкуяр инсонлар ҳисобланади. Уларга ҳурматим жуда баланд. Ўйлайманки "Турон" йўқ бўлиб кетмайди. Раҳбарларнинг улкан режалари бор. Шу боис ишонаман, жамоани янада кучли қила олишади. 

-  Про лигада, Суперлигада ҳам кўрдик ҳар бир ўйинда ўз ҳаракатларингиз билан нимадир қилишга, жамоангизга фойда келтиришга ҳаракат қиласиз. Ўйинни қўлга олиш мураббийлар томонидан бериладиган кўрсатмами ёки учрашув пайтида мана шу жараёнга киришиб кетасизми?

- Мен футболни яхши кўраман ва уни ҳурмат қиламан. Ўйин услубим шундай, десам муболаға бўлмайди. 

- Ўзингизга бўлган юқори даражали ишонч қай тариқа шаклланган? Майдонда бу яққол сезилади. Лекин гоҳида тўпни олдириб қўясиз. Мураббийлар қайси жиҳатингизга кўпроқ эътироз билдиришади? 

- Менга "Пахтакор" академиясида қўрқмасдан ўйнашни ўргатишган. Қўрқиб ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Биринчи навбатда мураббий сизга ишониши керак. Сиз эса унинг ишончини қозонишингиз лозим. Ўшандагина ўйинни қўрқмай ўз қўлингизга оласиз.

-  Мавсумни 3 қисмга ажратамиз. Дастлабки турлар, мураббийлар ўзгаргандан кейинги давр ва мавсум охири. Қайси босқичда жамоага нима етишмади?

- Йигитларда ўзига бўлган ишонч йўқолиб қолди. Мавсум тугашига 3та тур қолганда ҳам имконият қўлимизда эди. Афсуски фойдалана олмадик. 

- Лигалар ўртасидаги даража ҳам рол ўйнадими?

- Суперлига даражаси Про лиганикидан кўп фарқ қилмайди. Қаранг, "Олимпик" буни исботлаб қўйди. 

-  "Локомотив" дарвозасига урган голингиз йилнинг энг чиройли голи бўлишига номзод бўлиши мумкин. Ўшанда таваккал зарба берганмидингиз ёки ўйлаб олинган режами?

- Агарда эътибор берсангиз гол уришдан олдин икки маротаба қараб олганман. Менимча таваккал берилган зарба эмас. 





-

-

-

-




- "Андижон", "Машъал", "Турон", "Нурафшон" клублари билан кейинги йилги Про лигада кураш қизғин кечиши мумкин...

- Ҳа, Про лигада 2022 йил ҳақиқатдан ҳам зўр бўлади. Чунки жамоалар даражаси бир-бирига яқин. Лекин биз албатта Суперлигага қайтишимиз шарт. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика