RU

Последние новости

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  2 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  3 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  6 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  28 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  5

"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди Новости

"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди

ЎзПФЛ томонидан ўтказилган U-19 мусобақаси финалида "Насаф"ни мағлубиятга учратган "Пахтакор" академияси бугун ЎФА Кубогининг навбатдаги ёш тоифаларида чемпионликни қўлга киритди.

ЎзПФЛ дан кейинги 4 та ёш бўйича мусобақаларни ЎФА ўтказади ва унда бу йил 2009, 2010, 2011 ҳамда 2012 йилларда таваллуд топган футболчилар бош соврин учун кураш олиб бордилар. U-19 мусобақасида "Пахтакор"нинг 2006-2009 йиллардан иборат тарбияланувчилари мусобақада қатнашди. 

Дастлаб "Пахтакор"нинг 2012 ва 2011 йилларда таваллуд топган футболчилари турнирдаги иштирокларини бошладилар. 2011 йиллар гуруҳдан чиққанидан кейин "Одил Аҳмедов" академиясини 8:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Бу турнирдаги энг йирик ғалаба. 2012 йиллар жамоаси эса "Насаф"ни 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратди. Ярим финалда U-13 "Бунёдкор"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Афсуски 2011 йиллар Тошкент дербисида 2:0 ҳисобда олдинда бориб, якунда 3 та гол ўтказиб юбордилар. Финалда "Одил Аҳмедов" ФА яна мағлубията учратилди, 2:0. 2011 йиллар эса учинчи ўрин учун баҳсда "Насаф"ни 4:2 ҳисобда мағлубиятга учратди.

Бугун эса 2009 ва 2010 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги финал босқичи ўз якунига етди. Гуруҳ босқичини 9 очко билан якунлаган академиянинг икки жамоаси чорак финалларда ғалаба қозондилар. U-16 "Насаф" устида 5:2 ҳисобда ғалаба қозонди. 2010 йиллар эса "Локомотив"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этдилар. 1/2 финалда эса яна Тошкент дербиси, "Пахтакор" - "Бунёдкор". Иккисида ҳам ғалаба. Қийинчилик билан финалга етиб келган "Насаф"ни 2010 йиллар жамоаси осонлик билан мағлубиятга учратдилар. 2009 йиллар финалида ғалаба қозониш ҳам "шерлар"га ортиқча қийинчилик туғдирмади. Гуруҳ ўйинида "Одил Аҳмедов" қандай мағлубиятга учратилган бўлса, финалда ҳам шундай ютилди.

Шу тариқа "Пахтакор" ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган 5 та мусобақанинг 4 тасида ғолибликни қўлга киритди, биттасида учинчи ўрин билан кифояланди.


Рейтинг: +8   

Комментарии

+2   
01 дек 19:18:52
Mr Azimov
Одил Ахмедов Академияси очилган йили Пахтакор ва Бунёдкорни анча йилдан бери ўсиб футболни ўрганиб қолган иқтидорли болларини ўзига олиб кетган. Хозирги чемпион U17 ни боллари хам кўпи Пахтакор ва Бунёдкорни боллари
   
01 дек 21:02:11
аИа
Пахтакор барибир Пахтакорда.
Кимлардир буни тан олмайди, тан олсада дилидагини тилига чикаролмайди. Пахтакор узбек футболи байрокдори, тарихи хам келажаги хам буюк клуб!
   
01 дек 20:46:02
JOKER 10
Пахтакорни тарихи хам келажаги хам кучли, Пахтакор ишончли қўлларда, айрим боллар вилоятлик бўлиши мумкин лекин тарбия Пахтакорники олға ШЕРлар !!!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика