“Пахтакор-79”: "Олмалиқ" ФК – бош соврин эгаси!
12 авг 2019 18:00
Новости
“Пахтакор-79”: "Олмалиқ" ФК – бош соврин эгаси!
Тошкент вилояти футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўсмирлар ўртасида “Пахтакор-79” хотира турнири бўлиб ўтди.
Унда 6 жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишди. Мусобақа давомида барча учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказган Олмалиқ ва А.Яссавий жамоалари ҳал қилувчи финалда ўзаро тўқнаш келишди. Унда олмалиқлик ёш футболчилар 3:1 ҳисобида зафар қучиб, бош совринни қўлга киритишди. 3-ўрин учун кечган баҳсда “ТашДАУ” – Зангиота жамоасини 4:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Барча ўйинлар Юқоричирчиқ туманидаги Аҳмад Яссавий маҳалласида ташкил этилди. Мазкур маҳаллада “Пахтакор-79” сардори Михаил Ан туғилиб ўсган. Унинг ҳоки ҳам шу ердаги қабристонда қўйилган. Мусобақа иштирокчилари қабристонда бўлиб, марҳум Михаил Аннинг қабристонини зиёрат қилишди.

Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии