RU

Последние новости

19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  2 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  4 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК (матнли трансляция)  4 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  24 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  6 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  10 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  7 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  26 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1

"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади Новости

"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади

Жорий йилнинг 12 августида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

"Ушбу йиғилишда Пахтакор клубининг собиқ футболчилари — Отабек Боймуродов ("Бухоро"), Шаҳзодбек Раҳматуллаев ("Қизилқум"), Абубакир Ашуров ("Андижон"), Диёрбек Тўлабоев ("Нефтчи") ва Муҳриддин Фазлиддинов ("Хоразм") учун машғулот компенсацияси даъволари кўриб чиқилди. 

Қўмита қарорига кўра, юқорида номлари қайд этилган футболчилар билан биринчи профессионал шартномани тузган клублар (қавс ичида келтирилган) Пахтакор клубига умумий ҳисобда 432 миллион сўм миқдоридаги маблағни тўлаб бериши белгиланди. 

Лига Пахтакор клубининг ўз тарбияланувчиларидан белгиланган тартибда машғулот компенсацияси ишлаб олиш бўйича амалга оширган ишларини олқишлайди. Шу ўринда, бошқа клубларни ҳам ўз академиясида тарбияланаётган футболчиларнинг керакли ҳужжатларини тўғри тартибда юритиш ва собиқ тарбияланувчилари бошқа клуб билан биринчи профессионал шартномасини имзолаган тақдирда, тегишли тартибда улар учун машғулот компенсацияси талаб қилишга чорлайди", -дейилади ЎзПФЛ берган баёнотда.

Рейтинг: +16   

Комментарии

+4   
04 сен 06:21:03
Abdusalom Mirzayev
Тўғри иш бўлган, фақат суммаси сал камроқ экан, камида 5 йил тарбия беришган.
   
08 сен 01:08:48
M U F C
Paxtakor pro
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика