"Пахтакор" 23 декабрда машғулотларга қайтади
20 дек 2017 18:43
Новости
"Пахтакор" 23 декабрда машғулотларга қайтади
"Пахтакор" 23 декабрь куни янги мавсумга тайёргарлик машғулотларини бошлайди.
"Жар" стадионида машғулотга қайтадиган "Пахтакор"нинг тайёргарлик режаси аниқ бўлиб улгурди. Тошкентда ўтадиган дастлабки йиғин доирасида 26 декабрь куни футболчилар жисмоний тайёргарлик бўйича синовдан ўтишади. Янги йилдан сўнг Туркиянинг Белек шаҳарчасида ўқув-йиғин машғулотлари ташкил этилади. Бу 3-21 январга мўлжалланган. Йиғин давомида 4 назорат беллашуви ўтказиш кўзда тутилган. Тошкентга қайтиб келгандан кейин 30 январь куни Қатарда "Ал-Гарафа"га қарши ўтадиган учрашувга ҳозирлик давом эттирилади.

Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Комментарии