RU

Последние новости

19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:15Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:2 (матнли трансляция)  40 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  0 19:00Суперлига. ОКМК - "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  10 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  8 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  3 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  10 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2

Пахтачи туманидаги стадион қаровсиз аҳволга келиб қолди Новости

Пахтачи туманидаги стадион қаровсиз аҳволга келиб қолди

Хабарингиз бор, айни вақтда юртимизда футбол соҳасида, айниқса болалар футболида жуда кўплаб ислоҳатлар олиб борилмоқда.

Бу ишларнинг натижасини ва иш фаолиятини эса шахсан юртбошимизнинг ўзлари назорат қилмоқда ва бунга жавобан вилоятлар ва туманларда қолаверса чекка-чекка қишлоқларда ёш умидли болаларни тарбияланиб, катта футболга олиб келинмоқда. Ҳозирча эса натижалар ёмон бўлмаяпти назаримизда.

Аммо олиб борилаётган ислоҳатларнинг “масофаси” узунроқ эмаслиги кўнгилни озгина хира қилади. Яни бир неча кун илгари биз Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Қарнаб ота қишлоғига саёхат қилгандик. Бу ердаги болаларни, умидли ёшларни кўриб, қани энди буларга бир спорт мажмуаси бўлсаю улар ҳам катта футболда кўриниш берса деган фикр уйғонди. Сабаби бу ердаги қурилган аммо қаровсиз қолиб кетган стадион ва кураш спорт мажмуаси ҳалигача мутассаддиларнинг этиборидан четда қолмоқда. Тўғри қурилган пайтда жуда ҳавас қилгулик даражада бўлган бу майдон айни дамга келиб аянжли аҳволга тушиб қолган.

Биласизми бу ердаги ёш авлоднинг бизга мурожати жуда таъсирли бўлди. Уларнинг Самарқанд вилояти футбол ассоциациясига мурожатлари жавобсиз қолгани эса бизнингча ҳам кунглида футболга мехри бор инсонни хам мехрини йўқ қилиб қуйиши аниқ. Стадионда на футбол ўйнаса бўлади, на тўп тепса бўлади.

Аниқлик киритилишича стадион Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли бўлим томонидан қуриб қишлоқ ёшларига фойдаланишга топширилган. Корхонанинг спорт бўлими эса ҳозирда ўзларининг ишлари билан бандлар. Аммо бу пайтда ҳудудий ассоциация ёрдамга келиши керак назаримизда. Ушбу қишлоққа бир марта ҳам келмаган футбол мутассаддиларидан назарини ва озгина бўлса ҳам меҳрини шу кичик майдончага қаратса, балки келажаги порлоқ ёш футболчиларни кашф этишда катта ёрдам берган бўлармиди.




Шоҳруҳ Мейлихолов



Агар сизнинг ҳам туманингизда шундай қаровсиз стадионлар бўлса суратлари ва маълумотларни телеграм орқали @chamasia га юборинг. 


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика