Паулу Бенту: "Дуранг бизни қийин аҳволга солиб қўйди"
23 июн 2014 08:53
Новости
Паулу Бенту: "Дуранг бизни қийин аҳволга солиб қўйди"
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Паулу Бенту АҚШга қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Тушунарлики, натижа бизни қониқтирмайди. Ушбу дурангдан сўнг имкониятларимиз бутунлай йўқолгани йўқ. Лекин, қийин ахволга тушиб қолдик. Биз нафақат Гана дарвозасига кўплаб голлар уришимиз лозим, балки, АҚШ - Германия ўйинида ҳам бизга керакли натижа қайд этилиши зарур.
Биринчи бўлим якунида яхши ўйин кўрсата олмадик. Энди сўнгги ўйинда қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз лозим", - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ФИФА расмий сайти.
Биринчи бўлим якунида яхши ўйин кўрсата олмадик. Энди сўнгги ўйинда қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз лозим", - дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ФИФА расмий сайти.
Комментарии