Патрис Эвра: "Франция Англияни янчиб ташлайди"
08 дек 2022 23:55
Новости
Патрис Эвра: "Франция Англияни янчиб ташлайди"
МЮ ва Франция термаси собиқ футболчиси Патрис Эвра Франциянинг Англия устидан ғалабасини кутмоқда.
Футболчи Қатардаги Жаҳон чемпионати чорак финал ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Франция кўрсатаётган ўйиндан мамнунман. Англия учун ҳам хурсандман. Франция сафида Мбаппе бор. Англияда эса Сака ва Фоден каби ўйинчилар.
Албатта, Кайл Уокер Мбаппени ёпа олиши ҳақида гапиришингиз мумкин. Уокер ЕЧЛда Неймарга қарши бу ишни уддалай олди. Бироқ, Мбаппе марказга жойлашади ва Стоунз ва Магуайрга қарши ўйнайди. Уларга эса Мбаппени тўхтатиш қийин бўлади. Бу ўйинда кўп факторлар роль ўйнайди. Фикримча, Франция Англияни янчиб ташлайди, аммо Англияда ҳам ғалаба қозониш имконияти бор", -дейди Патрис Эвра.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии