RU

Последние новости

01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  5 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  26 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  53 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  8

Парижда бўлган терактлар ҳақида Новости

Парижда бўлган терактлар ҳақида

Париждаги ўйинни кузатган (Франция - Германия) журналистнинг портлашлар ҳақида ёзганлари.

Биринчи маротаба гумбурлаганида ўйинни 17 дақиқаси кетаётган эди. Ёнимдаги ҳеч ким бунга аҳамият бермади ва шовқин қаердан келганига ҳам эътибор қилмади. Товуш Россия стадионларида содир бўладиган "петарда шоуси"га ўхшаб кетди, аммо бироз кучлироқ эди. Бу овоздан ҳеч ким ҳавотирга тушмади.

Бир ярим-икки дақиқадан сўнг яна гумбрлади, бу сафар стадионнинг бошқа қисмида. Портлашлар ҳақида ҳеч ким ўйламаганди ҳам.

Иккинчи бўлим бошларида стадиондагилар қимирлаб қолишди. Маҳаллий вай-файга уланган смартфонлар мессенжерлардан келаётган хабарлардан тўхтамас эди. Ёнимдаги французлар танишларига жавоб беришга улгурмаётган эди. Кейин улар хабарларни ўқишга тушиб кетишди. Футбол худди кераксиз томошага ўхшар эди, унга бўлга қизиқиш йўқолди. Франция футбол федерациясининг маълумотларига кўра, ваҳима пайдо бўлмаслиги учун ўйин давом эттирилган.


Иккинчи бўлимда кўпчилик фақатгина портлашлар ҳақида эмас, балки ресторандаги отишма содир бўлганини ҳам билишди. Кейинроқ "Батаклан" театрида одамлар гаровга олингани ҳақида ёзишди ва ваҳимага тушиб қолганлар чиқиш эшиклари томон интилишди.


"Стад де Франс" стадионида чиқишнинг иложи йўқ эди. Оч яшил рангли "майка" кийиб олган стюардлар секторларнинг темир дарвозасини ёпиб қўйишди ва ўртага туриб олишди.


- Нима бўлди? - деб атрофдагиларга мурожаат қилдим.

- Қўрқинчли воқеа. Бизда жуда катта муаммолар пайдо бўлди. Ҳозирча стадион тўлиқ ёпилгани ҳақида айтишди.

Бу сўзларни эшитган хар бир киши уйига тезроқ етиб олишни истаб қолди. Ваҳима йўқ эди, одамлар рад жавобига хотиржам муносабатда бўлишди ва майдонга ўгирилишди.


85 дақиқа ўтаётганда менинг секторимдаги стюарт хуштак чалди ва дарвозалар очилди - бемалол стадионни тарк этиш мумкин эди. Хавфсизлик туфайли мухлисларни қўлини кўтарган ҳолда аренани тарк этишга чақиришди. Баъзиларга чироқ тушуриб қўлида ортиқча буюм бор-йўқлигини текширишди.


Ҳаммаси яхши кечаётгандек эди, стадион тезда бўшаб қолди. Metronomy гуруҳининг жўшқин қўшиғи баланд қўйилди. Кутилмаганда бир тўда одамлар ортга қараб югура бошлади. Одамлар турли тарафга қараб қочишди, бақир-чақир, шовқин, қадамларнинг ваҳимали овози. Ҳамма майдонга туша бошлади. Одамларнинг бақиришидан қолганлар қўрқа бошлади.


Одамлар бир жойдан биргаликда қочаётганини кўрсангиз, бунданда қўрқинчлисини тасаввур қилиш қийин бўлади. Фикрлай олмайсиз, фақат инстинктларингиз ишлайди - бир жойда тургандан кўра, қайсидур тарафга ҳаракат қилишни хоҳлаб қоласиз.


Стюардлар ваҳимани тўхтатишга ҳаракат қилар эди: Баъзиларни қўлидан ушлаб, нималарнидур тушунтиришни бошлашди, аммо ҳеч ким буни эшитишни истамас эди. Мухлислар майдонга қараб югуришни давом эттиришарди.


Натижада бир неча минг киши майдонни эгаллаб олди. Чим устидагилар қотиб қолди. Улар нима қилишни билмас эди, қаерга ҳам қочиш мумкин. Барча телефонларини қўлига олиб видеога олди, хабарларни ўқиди, яқинларига қўнғироқ қилди.


- Нега ортга бурилиб, майдонга тушиб кетдингиз? - деб сўрадим бир франуздан.

- Олдиндаги кимдир отишма овозини эшитганини айтди" - деб жавоб берди 35 ёшлар атрофидаги киши.


Кўчаларда полиция машиналарининг чироғи, тез ёрдамнинг сиренаси, аммо отишмани эшитмадим.


"Стад де Франс"даги диктор хар 2-3 дақиқада одамларга хотиржамликни сақлаш кераклигини айтиб турди, аммо сўзлар ёрдам бермасди, чунки самода полиция вертолётлари учарди, ҳалок бўлганлар сони ортиб бораётгани ҳақида хабарлар келаётган эди.


20-25 дақиқа ичида полиция стадион атрофида хавфсизликни кучайтирди. Тайёргарлик якунланганидан сўнг диктор майдонни тарк этиш мумкинлигини, хавф ортда қолганини маълум қилди.


Эвакуация тартиб билан амалга оширилди. Қуролланган полициячилар катта-катта гуруҳларни тезда қуршаб олди. Ҳар 15-20 метрда маҳаллий махсус хизмат вакиллари қурол билан турар эди. Ҳеч қаерда одамлар йиғилмади. Йўлларда энг хавфли туманларга олиб борувчи йўллар ёпилди.


Автобусда чироқлар ва шунга ўхшаш нарсаларни ўчиришни сўрашди. Смартфонлардан энг кам ёруғликда фойдаланиш мумкин эди. "Акс холда биз нишонга айланишимиз мумкин" - дея бақирди бир киши.


"Стад де Франс" стадиони атрофида уч портлаш содир бўлганидан хабар топдим. Полиция маълумотларга кўра, махсус белбоғи билан бомбани танасига бойлаб олган киши портлаш уюштирган.


Бошқа телеканалларнинг хабар қилишича, ўзини портлатганлар икки киши бўлган, учинчи жойда эса граната портлаган. Газеталарнинг маълумотларига кўра, портлашлар McDonald’s ёнида ("Стад де Франс"нинг D кириш йўли атрофида) ва Event кафесида бўлган.


Портлашлар натижасида 5 киши ҳалок бўлган, 11 нафари эса оғир аҳволда, яна 30 киши турли даражадаги жароҳат олган.


Франция терма жамоаси шанба кунга белгиланган барча тадбирларни бекор қилди, машғулотни ҳам. Немислар "Стад де Франс"да қолишди, чунки меҳмонхона томон йўлда хавфсизликка кафолат йўқ эди. Натижада футболчиларни полиция ҳамроҳлигида бир неча микроавтобусда олиб чиқиб кетишди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика