RU

Последние новости

21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  2 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  1 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  3 19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  11 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  12 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   9 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  5 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  12 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0

Пандемия ҳали тугамади: ЖЧ саралаш ўйинлари яна кўчирилади Новости

Пандемия ҳали тугамади: ЖЧ саралаш ўйинлари яна кўчирилади

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг телеграм каналида ЖЧ саралаш ўйинлари яна кўчиши мумкинлиги маълум қилди.

"ЖЧ-2022 ва Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичи ўйинларининг март ойидан июнь ойига кўчирилиши ва давом этаётган пандемия сабаб ОЧЛда қатнашадиган Хитой клубларининг иштирокига минус таъсир қилиши мумкин".

"Хитой ОАВ ёзишича, ОЧЛда қатнашадиган тўртта клубнинг бирортаси марказлашган мусобақада энг кучли таркиби билан ўйнай олмайди. Агар гуруҳ босқичи беллашувлари апрель-май ойларида ташкил қилинса, клублар Хитойга қайтиб ўзларининг асосий футболчиларини 2-3 ҳафта карантинда қолишларини хоҳламайди", - деб ёзади Алишер Файзуллаевич. 

Бу йилги Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи марказлашган тартибда ўтказилишидан хабарингиз бор. Шунингдек, март ойида ЖЧ саралаш баҳслари бўлиб ўтиши лозим эди. Тақвимга кўра, Ўзбекистон МТЖ 30 март куни сафарда Яман меҳмони бўлиши лозим эди, бироқ бу ўйин санаси яна ўзгаради. 

Бизга маълум бўлишича, ОФК ЖЧ саралаш ўйинларида иштирокини давом эттираётган мамлакатлар билан 16-17 февраль кунлари учрашув ўтказган ҳамда март ойидаги ўйинларни ёзга кўчириш масаласини кўриб чиққан. Бу ҳақда aseanfootball.org сайтида ҳам маълумот чоп этилган. Бу масала бўйича 25 февралда якуний онлайн йиғилиш бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Шундай бўлган тақдирда тўхтаб қолган ЖЧ саралаш баҳслари 3, 7, 11, 15 июнь кунларига белгиланади. ОФК ўйинлар санаси ўзгарганини расман маълум қилганидан сўнг Ўзбекистон иштирокидаги баҳслар қуйидагича кўриниш олади. 

7 июнь. Яман - Ўзбекистон

11 июнь. Ўзбекистон - Сингапур

15 июнь. Саудия Арабистони - Ўзбекистон

Ҳозирча Сингапур ва Саудия Арабистонига қарши ўйинлар санаси ўзгаргани йўқ. Аввалдан белгиланиб қўйилганидек, охирги иккита учрашувимиз 11 ва 15 июнга қўйилган. Лекин пандемия давом этар экан, ҳар нарса бўлиши мумкин. Ҳозирча эса мартдаги ўйинлар бўлмаслигини айта оламиз, холос.

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика