RU

Последние новости

09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  0 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  0 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  1 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  2 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  0 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  5 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  4 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  4 23:40"Реал" "Бетис"нинг 40-50 миллион евролик ҳимоячисига кўз тикди  0 23:05Туркия йиғини. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  2 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  3 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1

Паҳлавон Маҳмуд диёридан табрик Новости

Паҳлавон Маҳмуд диёридан табрик

1996 йилдан 2007 йилгача “Спорт” ва “Ўзбекистон футболи” газеталарининг Хоразм вилояти бўйича мухбири вазифасида ишладим.
Дастлабки йилларим эди. Спорт журналистикаси эндигина ривожланиб бораётганди. Ушбу соҳада қалам тебратаётганлар оз эди, ўшанда. Қувонарлиси, бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб спорт ва футбол нашрлари, интернет сайтлари фаолият юритяпти. Спорт журналистикасида ижод қилаётганларнинг сони ҳам кескин ошган.
  
Мана бугун, мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Муболаға эмас, ушбу қутлуғ айём шу соҳа вакилларига фахр ҳиссини бағишлаётир. Фурсатдан фойдаланиб, юртимиз спорт журналистикасида муносиб ўрин эгаллашимда яқиндан ёрдам беришган, ўзларининг фойдали маслаҳат ва кўрсатмалари билан мени руҳлантиришган ҳурматли устозларим Сафар ОСТОНОВ, Асрор МЎМИН, Ахбор ИМОМХЎЖАЕВ, Комил ЖУМАЕВ, Ҳайдар АКБАРОВ, Аслиддин БОЛИЕВ ва бирга ишлашган барча ҳамкасбларимни, шунингдек, championat.asia сайти ижодкорларини, вилоятларда жонбозлик кўрсатаётган ҳамкасб-дўстларимни, қўйинги мамлакатимизда изчил фаолият юритаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини  касб байрамлари билан чин кўнгилдан табриклайман ва ижодларига барака тилайман. Ҳаётингиз қувончли кунларга тўла бўлсин. Хонадонингиздан севинч ва омад сира аримасин.  ҚУТЛУҒ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК, ҲАМКАСБЛАР!

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Урганч шаҳри.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика