RU

Последние новости

17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  0 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  2 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  2 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  4 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  2 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0

ЎзПФЛ "Шўртан"ни 5 миллион сўм жаримага тортди Новости

ЎзПФЛ "Шўртан"ни 5 миллион сўм жаримага тортди

Теги :  ШўртанПФЛ
“Шўртан” профессионал футбол клуби Ўзбекистон Футбол Федерацияси футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорини ўз вақтида бажармаётгани сабабли жаримага тортилди.

Ғузорнинг “Шўртан” клубига 2017 йилги ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом Кодекси 5-Модда, 1-бўлим, 5.25-бандига асосан, шунингдек 5-Модда, 4-бўлим, 5.57-бандига кўра 5 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди ва 2018 йил учун заявка ҳужжатларини расмийлаштириш вақтинча тақиқланди.

Агар “Шўртан” ПФК бир қатор футболчилари олдидаги қарзларидан ўз вақтида қутилмаса, мазкур клубнинг ЎФФ ҳамда ПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилади.


П.С.

5.25 бандда нима ёзилган?

Клублар ўртасида футболчиларнинг ижараси учун тўланиши керак бўлган пуллар, футболчилар, мураббийлар ёки клубнинг бошқа ходимлари олдида маош ва бошқа тўловларни вақтида тўламаслик, футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қарорини ўз вақтида бажармагани сабабли жарима миқдори:

- янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаш
- 5 000 000 сўмгача жарима
- Уч очко олиб ташлаш
- яна бир бор уч очко олиб ташлаш
- ЎзПФЛ мусобақаларидан четлатиш


5.57 бандда нима ёзилган?

ЎФФ тартиб интизом қўмитаси кўриб чиқиши шарт бўлмаган ҳолатларда ЎзПФЛ молиявий жарималар белгилаши мумкин.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика