RU

Последние новости

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  0 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  4 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

ЎзПФЛ қошида COVID-19 даври учун шифокорлардан иборат комиссия тузилди Новости

ЎзПФЛ қошида COVID-19 даври учун шифокорлардан иборат комиссия тузилди

Теги :  ЎзПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси пандемия шароитида футбол учрашувларини барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилиши бўйича жиддий иш олиб бормоқда.

Бунда энг муҳим омил —футболчи ҳамда мураббийлар соғлиги масаласидир.

Шу боис Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан COVID-19 пандемияси даврида футбол клубларидаги футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар орасида эпидемиологик вазиятни ва уларнинг соғлиғи ҳолатини назорат қилиш бўйича малакали шифокорларни жалб қилган ҳолда Комиссия ташкил этилди.

 

Комиссия аъзолари:

1. Алишер Арипов  – Спорт шифокори

2. Бобир Абдазов  – Спорт шифокори

3.  Насиба Алимова – Шифокор-кардиолог

4.  Раъно Қосимова – Шифокор-инфекционист

 

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб, футбол клублари шифокорлари билан мунтазам онлайн алоқада бўлган ҳолда иш олиб бориш, коронавирусга тест топшириш жараёнини мувофиқлаштириш, жамоалар орасида коронавирус инфекцияси билан касалланганларни аниқлаш, касаллик аниқланган ҳолатларда керакли тавсияларни бериш ҳамда футболчиларнинг соғлиғи ҳолати қайд этиб бориладиган электрон базасини ишлаб чиқиш белгиланди.

Комиссия аъзолари билан футбол клублари ўртасида ўрнатилган алоқаларнинг мустаҳкамлиги COVID-19 пандемияси даврида чемпионат мусобақаларини самарали ташкил этилишига хизмат қилиши мумкин.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика