RU

Последние новости

21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  44 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  9 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  26 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

ЎзПФЛ Жаҳон лигалари форумида ўз тақдимотини намойиш этди Новости

ЎзПФЛ Жаҳон лигалари форумида ўз тақдимотини намойиш этди

Теги :  ПФЛ ЎзПФЛ
Дунёнинг 45 та етакчи футбол лигаларини ўзида жамлаган Жаҳон профессионал футбол лигалари ассоциациясининг (WLF) 2023 йилги умумий йиғилишига Экстракласа (Польша лигаси) мезбонлик қилди.

Унда Лига бош директори Диёр Имомхўжаев ҳамда Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов иштирок этди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур ташкилотга 2022 йилда расман қабул қилинганди. Шундан келиб чиқиб, WLF бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛ аъзоларига мамлакат ички чемпионати масаласида тақдимот ўтказиш таклифини берди. Бу бизга барча аъзо лигалар раҳбарлари ҳамда мутахассислари кўз ўнгида Ўзбекистон ҳамда унинг футболи ҳақида тақдимот ташкил этиш имкониятини яратди. Шу асосда WLF мутахассислари томонидан тайёрланган ва етакчи лигалар фаолияти, статистикалари ҳамда бошқа деталларини ўз ичига олган йиллик сарҳисобдан ЎзПФЛ ҳам илк марта жой олди.

Қувонарли томони, тақдимот ташкилотнинг қолган аъзолари томонидан илиқ қарши олинди. Жумладан, АҚШ, Англия, Австралия, Белгия, Полша, Қатар, Латвия, Туркия каби лигалар раҳбарлари форумдан кейин тақдимот юзасидан ўзларининг ижобий фикрларини алоҳида билдириб ўтди. Шунингдек, ЎзПФЛ томонидан 2023 йилдан бошлаб йўлга қўйилган футболчилар лицензияси вазифасини бажарувчи микрочиплар ҳамда учрашув қайдномаларини икки дақиқа ичида тўлдириш имконини берувчи онлайн платформага юқори баҳо берилди.

Эндиликда Лигамиз WLF таркибига кирувчи лигаларнинг тенг ҳуқуқли ҳамкори ҳисобланади. Бу ҳолат биз учун дунёнинг исталган ТОП лигалари ва клублари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш учун йўл очади. Яқин келажакда маркетинг, телетрансляциялар, мухлислар билан ишлаш каби масалаларда қатор семинар ва учрашувлар ташкил этиш режалари ишлаб чиқилади.

Маълумот учун, мазкур йиғилишда Ўзбекистондан ташқари ФИФА, ИФАБ, ФИФПро, Европа клублари ассоциацияси, УEФА ва Жаҳон меҳнат ташкилоти вакиллари, шунингдек, Польша, Швеция ҳамда АҚШ лигалари вакилларининг ҳам тақдимот ва чиқишлари бўлиб ўтди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика