RU

Последние новости

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

ЎзПФЛ барча футбол мусобақаларини 15 августга қадар тўхтатди Новости

ЎзПФЛ барча футбол мусобақаларини 15 августга қадар тўхтатди

Карантин талаблари кучайтирилаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ ўз мусобақаларини тартибга солиб келди.

"Бунда ташкилот биринчи галда клублар дуч келиши мумкин бўлган муаммолар ҳамда футболчилар саломатлиги масаласини биринчи ўринга қўйди. 

Биринчи галда Биринчи лига ва Аёллар чемпионати мусобақаси, кейинроқ эса футзал чемпионати номаълум муддатга қолдирилди. Coca Cola Суперлига ҳамда Про лига мусобақаси эса давом эттирилди. Орада вирус юқтириб олган футболчилар аниқлангач, ЎзПФЛ ҳар икки мусобақани августга қадар тўхтатишга қарор қилди.

Бугун — 27 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси республикада карантин талаблари 15 августга қадар узайтирилганидан келиб чиқиб, мана шу муддат давомида футбол учрашувларини ўтказмаслик бўйича тавсия хатини тақдим этди. Яъни, терма жамоалар учун масъул ташкилот ҳам футболчилар саломатлиги масаласини биринчи планга олиб чиқди.

Ўз навбатида ЎзПФЛ ҳам мавжуд ҳолат, қолаверса, футболчи ва мураббийлар билан боғлиқ шароитлар, мамлакатимизда ҳукм сураётган карантин даври ҳамда ундаги мураккабликларни инобатга олиб, барча футбол мусобақаларини 15 августга қадар қолдирди. Барчамиз учун соғлигимиз биринчи ўринда. 

Мусобақанинг қай тариқа тикланиши, тақвим ва формат қай кўринишда бўлиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритилади. ЎзПФЛ оғир шароитда барча юртдошларимизга сабр, матонат ва саломатлик тилайди", - дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика