RU

Последние новости

10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  1 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  4 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  41 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  19 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  2 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  36

ЎзПФЛ 4 февраль куни ОАВ билан матбуот анжумани ўтказади Новости

ЎзПФЛ 4 февраль куни ОАВ билан матбуот анжумани ўтказади

Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сон фармонининг 5-бандига асосан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинган бўлиб, мазкур индекс нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан тузилиши белгиланган.

Шу мақсадда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан  ўз фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни тегишли давлат органлари билан биргаликда кенг жамоатчиликка ҳам тақдим этиш кўзда тутилган.

Шундан келиб чиқиб, шу йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот анжумани ташкил қилишни режалаштирди. Биз ўтган йили “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”да кўрсатилган барча мусобақаларни ўтказишга эришдик. Шунингдек, “2022 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”ни тасдиқладик. 4 февраль санасида шу ва унинг атрофида юзага келаётган саволларга жавоб қайтариш режалаштирилган. 

Журналистлар билан учрашув чоғида футболчи ва мураббийлар билан тузилаётган меҳнат шартномалари, уларни рўйхатдан ўтказишда ЎзПФЛ позицияси, мусобақалар, ҳакамлар, футболга кириб келаётган янги техникалар учун чиқимлар ҳамда уларнинг манбаси, бугунги кунда олиб борилаётган масалаларга атрофлича тўхталинади", – дейилади ЎзПФЛ расмий хабарида.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика