RU

Последние новости

07:47Раньери энди Шомуродов асосий ҳужумчими деган саволга жавоб берди  5 07:23Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Тоттенхэм»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  4 04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  17 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  3 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   10 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  18 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  55 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0

ЎзМТРК «Спорт» телеканали «Эль-Класико»ни намойиш этмайди Новости

ЎзМТРК «Спорт» телеканали «Эль-Класико»ни намойиш этмайди

ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали футбол бўйича Испания чемпионати доирасидаги Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» жамоалари ўртасидаги учрашувни намойиш этмайди.
Бу ҳақда «Спорт» телеканалидаги манбалар маълум қилди.

Тошкент вақти билан 24 март, душанбага ўтар кечаси соат 01:00да Испания чемпионати 29-тури доирасида «Реал Мадрид» – «Барселона» учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтади.

Маълум бўлишича, «Спорт» телеканалида Испания чемпионатини намойиш этиш ҳуқуқи бўлмагани сабаб, жорий дам олиш кунларининг энг марказий учрашувини ўзбекистонлик футбол мухлислари ЎзМТРК орқали томоша қила олишмайди.

Ҳозирги вақтда «Спорт» телеканали фақат Германия ва Франция чемпионатларини ҳеч бир чекловларсиз намойиш этмоқда. 2014 йил мартидан бошлаб телеканал Англия Премьер-лигаси учрашувлари намойишини бошлади, бироқ бу, телеканал вакилларининг сўзларига кўра, тўлиқ кўринишдаги трансляция эмас.

Эслатиб ўтамиз, ЎзМТРК «Спорт» телеканали 2013 йил май ойи бошидан футбол бўйича Англия, Испания ва Италия чемпионатлари учрашувлари трансляцияларини тўхтатган. Бунга ушбу чемпионатлар трансляция ҳуқуқига эгалик қилувчи компанияларнинг даъволари сабаб бўлган, деб хабар берилган эди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика