RU

Последние новости

17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 17:24Суперлига. "Динамо" - "Локомотив": Асосий таркиблар маълум  0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   4 16:16Суперлига. ОКМК - "Олимпик" 1:1 (матнли трансляция)  7 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  7 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  3

Ўзимизники бўлиб қолган Дэвид Ония. Энди у орамизда йўқ Новости

Ўзимизники бўлиб қолган Дэвид Ония. Энди у орамизда йўқ

14 июнь, футбол оламида йўқотиш юз берди. Ўзбек футболи жамоатчилигига яхши таниш бўлиб улгурган Дэвид Ония 13 июнь куни оламдан ўтди.
Келинг қуйида марҳумнинг юртимизда ўтказган йилларига назар ташлаб ўтамиз.

Нигериялик футболчи мамлакатимиздаги 7 йиллик фаолияти орқали ўзидан яхши ном қолдирган деб бемалол айта оламиз. Ёдингизда бўлса, 2007 йили Самарқанднинг “Динамо” клуби бош мураббийи Тачмурод Агамуродов қора танли футболчини ўз жамоасига таклиф этганди. Унга қадар “Навбаҳор”да Ониянинг юртдоши Патрик Агбо ўйнаганди. Ўша йиллар давомида Нигериялик футболчиларнинг олий лигамиз клубларига келиб қўшилиши табиийки мухлислар учун ҳам қизиқарли бўлганди ва айтиш жоизки, бу трансферлар ўзига хос шов-шув уйғотганди.

Ония “Динамо”даги илк мавсумида 3та ўйин ўтказган. Дастлабки мавсум кўпинча легионер учун янги чемпионатва янги муҳитга кўникиш жараёни бўлади. Дэвид Фарамолада ҳам шундай холат кузатилди. 2008 йилдан эса Ония ўзини кўрсата бошлади ва Ўзбекистонга шунчаки саёхатга келмаганини исботлай олди. Мураббий унга 25 учрашувда ўйнаш имкониятини берди. Нигериялик ҳимоячи ушбу чемпионат давомида рақиблари дарвозаси томон икки бор йўл топа олди ва гол уриш борасида ҳам имконияти юқори эканлигини намоён этди. Аммо ҳакамлар томонидан огоҳлантириш борасида ҳам Ония “фаоллик” кўрсатди, 12та сариқ карточка.



Кейинги йил эса Дэвид “Динамо”нинг чинакам етакчиларидан бирига айлана олди. Ҳимоя чизиғидаги жонбозликлари эвазига самарқандликларнинг ёқимтойига ҳам айланиб улгурганди. Клубда қайси мураббий ишламасин, Ониянинг мудофаа чизиғидаги жойи нақд эди. Албатта нигериялик футболчи бунга ўз мехнатлари натижасида эришганини эътироф этиш лозим. 2009 йилги чемпионатда Дэвид Фарамоланинг статистикаси қуйидаги бўлганди: 29 ўйин, 3та гол, 3та сариқ ва 1та қизил карточка.

Мазкур ортда ортда қолган мавсумларда легионер мақомини тўлиқ оқлашга эришган Онияга юртимиздаги бошқа клублар ҳам қизиқиш билдира бошлади. Унга жиддий таклиф билан чиққан етакчи жамоалар учраган бўлсада, Дэвид Самарқанд ёқиб қолганини ва “Динамо” учун ўйнашда давом этишини билдирарди. Чиндан ҳам шундай бўлганини унинг Самарқандда ўзбек қизи билан оила қурганидан билиш қийин эмасди. Ўз ватанига йилда нари борса бир маротаба бориб келган Дэвид Самарқандда уйланиб, мустақил оила билан истиқомат қила бошлади. Дэвид турмуш ўртоғи билан кўп ўтмай, қиз фарзандлик бўлди. Ўз интервьюларининг бирида Онияни оиласини ватанига олиб бориб, ота-онасига таништиришини билдириб ўтганини мухлислар яхши билишса керак.



2010 йилда ҳам Ония “Динамо”да қолиб, фаолиятини ушбу клубда давом эттирди. Ҳимоя қўрғони айнан ушбу легионер атрофида қурила бошлади. Ўз ишига жиддий тарзда ёндошиши натижасида Дэвид жамоанинг асосий фигурасига айланиш билан бирга, хатто жамоа сардори даражасигача кўтарилди. Ушбу мавсумда нигериялик футболчи 26та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Ҳакамлар томонидан эса уч маротаба сариқ карточка билан огоҳлантирилган.

Бу вақтлар оралиғида Дэвид Фарамола футболчи сифатида олдинга ўсган бўлса, ўсдики асло қуйига қараб кетмади.
2011 йилнинг бошида футболчи олдидаги таклифлар жуда жиддий эди. “Динамо” сафида 4 йиллик фаолияти давомида бирорат ҳам соврин юта олмаган нигериялик легионерда халқаро майдонларда ўйнаш варианти туғилди. “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ҳимоя қўрғонини айнан Дэвид ёрдамида кучайтиришга уринди ва бунинг учун ҳар икки клуб бир вақтда унга таклиф билан чиқди. Ўшанда тушунмовчилик юз берганини ўқувчиларимиз яхши билишса керак. Яъни Дэвид Ония бир вақтнинг ўзида “шерлар” ва “қалдирғочлар” билан шартнома имзолаб қўйиб, ўзини-ўзи қийин вазиятга солиб қўйганди. Ҳар икки клуб ҳам унга умидвор бўлиб қолганди. Лекин ушбу ишлардан сўнг Онияга Тошкент жамоаларида ўйнаш насиб этмади ва у яна Самарқандга қайтиб кетганди.

Гарчи шундай бўлсада, 2011 йилги мавсум ҳам Ония учун ёмон ўтмади. Футболчи жамоасининг чемпионатдаги 24та учрашувида иштирок этишга муваффақ бўлди. Бу эса Ониянинг “Динамо”даги сўнгги мавсуми эди. Боиси 2012 йили Тачмурод Агамуродов “Бухоро” бошқарувини қўлга олгач, ўзи яхши билган нигериялик футболчини ҳам жамоасига чорлади. Дэвид янги клуби таркибида ҳам йўқолиб қолмади. Аксинча етакчиликни ўз қўлига олди. 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. 2013 йилда эса африкалик футболчи 25та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига яна 1та гол ёздириб қўйди. Мудофаа чизиғида ўз ишини бажаришдан ташқари, бурчак тўплари амалга оширилаётганида шерикларига ёрдамга ўтишни ўзига одат қилиб олган Ония бу борада ҳам бошқаларга намуна бўлган.



2013 йилнинг ярмида Агамуродовнинг бухороликлар билан хайрлашиши Дэвид учун ҳам қандайдир ёқимсиз эди. Чунки уни Ўзбек футболига айнан Тачмурод Шамакович олиб кирганди. Хуллас Ония 2014 йили “Нефтчи”нинг таклифини қабул қилиб, фарғоналиклар билан битим имзолади. Аммо қишда бўлиб ўтадиган “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан африкалик футболчи муваффақиятли ўта олмади. Натижада Мурод Исмоиловнинг ташвиши ортди. Ониянинг биринчи даврада “Нефтчи”га ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлиб улгургач, фарғоналиклар ўз сафига сўнгги паллаларда бошқа бир марказий ҳимоячи Александр Клецковни қўшиб олишга муваффақ бўлди. “Футбол-МЕД” ташкилоти мавсумнинг биринчи ярмини майдон ташқарисида ўтказган Дэвид Фарамоланинг иккинчи даврада ҳам олий лигамиз клубларида ўйнашига руҳсат бермади. Натижада ўзимизникидек бўлиб қолган футболчи мажбурий равишда фаолиятини хорижда давом эттиришга қарор қилди. Ўйин амалиётсиз қолиб кетган ҳимоячига бу вақтда ўзи истаганидек клублар таклиф билан чиқиши қийин эди. Буни Ониянинг ўзи ҳам яхши тушуниб турганди.



Ўтган йили Дэвид Малайзия чемпионати қатнашчиси “Т-тим” сафидан ўрин олди. У ерда кейинчалик нигериялик футболчидан сўнг ҳамюртларимиз Фарҳод Тожиев ва Садриддин Абдуллаев ҳам пайдо бўлди. Ўз вақтида ушбу трио “Динамо”да бирга ўйнаганди. 4-рақам соҳиби Ония ўзи учун навбатдаги хориж клубида ҳам йўқолиб қолмади ва “Т-тим” сафида етакчилардан бирига айланди. 5 июнь куни 30 ёшни қарши олган Дэвид Ония 13 июнь куни жамоасининг “Келантан”га қарши ўтказган синов-назорат учрашувида майдоннинг ўзида вафот этди. Айтиш лозимки, нигериялик футболчида юрак уришида муаммолар бор эди.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика