RU

Последние новости

00:05А Серия. "Рома" — "Милан". Таркиблар маълум!  5 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  25 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  13 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  17 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  95 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  10 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77

Ўзимиз пишираётган ош Новости

Ўзимиз пишираётган ош

Бугун Суперлигада 9-турнинг энг муҳим баҳси бўлиб ўтади.

Ҳашаматли "Бунёдкор" стадионида "Локомотив" "Пахтакор"ни қабул қилади. Бемалол айтиш мумкин, бу ўйин турнинг энг муҳим баҳси бўлади.

Бу жамоалар ўзаро тўқнаш келганда турнир жадвалига кўп ҳам қаралмайди, ўйиннинг аҳамияти шундоқ ҳам юқори бўлади. Соат 20:00да бошланадиган беллашувга ниҳоятда кам вақт қолаётган бир пайтда мени қайсидир жамоада имконият кўплигидан кўра мазкур учрашувга нима сабабдан Виктор Серазетдинов қўйилгани кўпроқ ўйлантиряпти.

Сир эмас, охирги пайтларда ҳакамлар мавзуси яна биринчи планга чиқиб қолди. Баъзи ўйинлардан кейин ҳакамларни Суперлигадан четлатиш ҳам кузатилди. Валентин Коваленко ("Локомотив" - "Қўқон-1912"), Вадим Агишев ("Пахтакор" - "Қизилқум"), Илгиз Танташев ("Насаф" - "Локомотив") каби ҳакамларга жазо чоралари кўрилганидан хабарингиз бор.

Эътибор берсак, ҳакамлар кўпинча "Пахтакор" ё "Локомотив" иштирокидаги баҳслардан сўнг четлатиляпти. Ҳакамлар қўмитаси ҳам буни яхши билиб турибди, аммо худди атайин қилгандек марказий ўйинларга тажрибаси камроқ ҳакамлар қўйилаётгани ғалати. Масалан, ўтган турда бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Локомотив" ўйинига яқинда ҲАКАМ сифатида олий лигага кириб келган Аҳрол Рисқуллаев қўйилди.

"Бунёдкор" аввалги турда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ўйинни бошқарган Равшан Эрматовнинг охирги дақиқаларда асосан бир жамоа фойдасига қарорлар чиқаргани ғалати. Эрматов ўйинни яхши бошқарди, лекин "Навбаҳор" то иккинчи голни урмагунча ўйинни тўхтатмайдигандек туюлди нимагадир. Натижада ўйиндан кейин Миржалол Қосимов бу майдонда ҳатто Бразилия ҳам қийналса керак дея кесатиб гапирди.

Аммо Қосимов Эрматов ҳақида ҳеч нарса демади, ахир бундан нима фойда? Ҳакамларни гапириш мумкин эмас, акс ҳолда жаримага тортиласиз. Хуллас у бўлди - бу бўлди, "Бунёдкор" охирги икки ўйинни бой берди. Албатта, мағлубият сабаблари аввало жамоа ўйинидан ахтарилиши шарт, бироқ ҳакамлар фактори ҳам катта роль ўйнашини унутмайлик.

Хуллас, ўзимиз пишираётган ош: ҳакамлар ҳам, футболчилар ҳам, жамоалар ҳам ўзимизники. Ўйинга тайинлаётганлар ҳам ўзимиздан, ўйиндан кейин четлатаётганлар ҳам ўзимиздан. Суперлигадан Про лига ва аёллар футболига равона бўлаётганлар ҳам ўзимизники.  

Ҳакамлар қўмитаси нима қиляпти? Ўйинларга ҳакамларни қўйяпти, кимдир хато қилса четлатяпти. Айниқса, "Локомотив" - "Қўқон-1912" ўйинидаги воқеаларни бир эсланг-а. Ҳали ўйин якунига етар етмас, ПФЛ сайтида Коваленконинг четлатилгани чиқиб турибди. Тартиб-интизом қўмитаси деймизми, Ижроқўмми - одамлар қачон йиғилиб қачон қарор чиқаришга улгурди билмаймиз, билганимиз шу - ҳакамлар дарров четлатиляпти.

Бугунги дербини бошқарадиган Виктор Серазетдинов ҳақида нима дейишимиз мумкин? Бу ҳакам анчадан бери олий лига ўйинларини бошқариб келяпти. Орада бир четлатилиб кўринмай ҳам қолганди. Кейин қайта имтиҳон топшириб яна қайтди. Серазетдинов бу йил Суперлигада ҳозирча бешта ўйинни бошқарди:

"Металлург" - "Навбаҳор" 0:0
"Насаф" - "Бухоро" 3:1
"Қизилқум" - "Бунёдкор" 0:1
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 3:2
"Нефтчи" - "Металлург" 0:0

Кўриб турганингиздек, Серазетдинов учун энг жиддий ўйин бугун бўлади. Умуман олганда, бу ҳакам "Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинларни фақат бир марта бошқарган экан. 2008 йил "Пахтакор" стадионида кечган баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўйлаймизки, иккала жамоа ҳам бугунги ўйинга тайёр ва "Бунёдкор" стадионида чиройли баҳс гувоҳи бўламиз. Шу ўринда яна бир нарсани хоҳлардик, эътиборимиз фақат футболчиларда бўлса-ю, ўйиндан кейин ҳакамлик ҳақида гапирмасак. Серазетдинов катта ўйинга тайёрми? Бир нарса дейиш қийин, лекин буни баҳс давомида билиб оламиз. Агар мен билган Серазетдинов ҳалиям бор бўлса, у ҳеч бир жамоага ён босмайди.

Дарвоқе, бугун Серазетдиновга қанотларда Андрей Цапенко билан Тимур Гайнулин кўмак беришади. Хуллас ҳакамларга инсоф тилаган ҳолда футболчилардан чинакам Тошкент дербисини кутиб қоламиз.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика