Ўзил: "Гендузи мен ўйнаган ўйинчилар орасида энг қадрланмагани"
25 дек 2020 10:38
Новости
Ўзил: "Гендузи мен ўйнаган ўйинчилар орасида энг қадрланмагани"
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил у билан ўйнаган энг қадрланмаган футболчи деб кимни ҳисоблашини айтди.
"Маттео Гендузи. Ишончим комилки, у бир кун келиб юқори даражадаги футболчига айланади", - деб ёзди Ўзил твиттер саҳифасига.
21 ёшли Гендузи "Герта"да ижара асосида ўйнамоқда. У жорий мавсум немис клуби сафида барча мусобақаларда 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик ярим ҳимоячининг "Арсенал" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии