RU

Последние новости

00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  1 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 00:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" – "Ал Ҳилол" (онлайн ҳисоб)  57 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  33 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  3

"ЎзДонгЖу" йиғинида асосан ёшлар Новости

"ЎзДонгЖу" йиғинида асосан ёшлар

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят "ЎзДонгЖу" яна биринчи лигага қайтди.
Бундан маҳаллий мухлислар хурсанд. Чунки бу жамоа қисқа вақт ичида ишқибозларни ўзига жалб эта олганди. Андижондаги ранг бўёқ ишлаб чиқариш заводи жамоаси бўлмиш "ЎзДонгЖу" бу йил биринчи лигада иштирок этиш ниятида тайёргарликни ўз қароргоҳида бошлаб юборган.

Ҳозирча машғулотларни ушбу жамоада узоқ йиллар мобайнида фаолият кўрсатиб келаётган Фозилжон Бобораҳимов ўтказмоқда. Бу мураббий илгари жамоанинг иккинчи лигада иштирок этган вақтда ҳам футболчи сифатида ўйнаган. Шу боис раҳбарият бош мураббийликка айнан Бобораҳимовни тайинлагани бежиз эмас албатта. Айтишларича, "ЎзДонгЖу"нинг таркиби асосан ёшлардан иборат. Жамоанинг асл мақсади ҳам шаҳардаги футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатидан етишиб чиқаётган иқтидорларни катта футболга кириб келишида ўз йўлини топиб олиш учун ўзига хос трамплин вазифасини ўтаб беришдир.

Шунинг учун айни пайтда Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг майдонида ўтаётган йиғинда асосан мазкур даргоҳ битирувчилари иштирок этмоқда. Бугун жамоа Шўрбулоқдаги сунъий қопламали майдонда "Андижон" ёшлари билан синов-назорат баҳсида майдонга тушади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика