RU

Последние новости

14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  1 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  1 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  3 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  0 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  10 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  1 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   8 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  2 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  44

Ўзбекистонсиз ўтаётган ОЧда Тожикистон ва Ҳиндистон иккинчи маротаба ЖЧда иштирок этишга яқин Новости

Ўзбекистонсиз ўтаётган ОЧда Тожикистон ва Ҳиндистон иккинчи маротаба ЖЧда иштирок этишга яқин

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кетма-кет икки маротаба кичик мундиал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Кечагидек ёдимизда, даставвал бизга бу қувончи Алексей Евстафеев бошчилигидаги терма жамоамиз тақдим этган эди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган 1994 йилда таваллуд топган футболчиларимиз Мексика йўлланмасини қўлга киритган эдилар. Орадан икки йил ўтиб Дилшод Нуралиев бошчилигида биз БААдаги мундиал чиптасига эга чиққанмиз.

Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида иккинчи маротаба мундиалга чиқишга яқин турган Ҳиндистон ва Тожикистон терма жамоалари бунинг учун кореяликларни мағлубиятга учратишлари керак. КХДР қўшниларимиз билан баҳс олиб боришса, ҳиндлар жанубликларга қарши. Тожикистон терма жамоаси ЖЧдаги дебютини 2007 йилда амалга оширган эди. Ҳиндистон терма жамоаси эса 2017 йилги ЖЧ мезбони сифатида тўғридан-тўғри мусобақада қатнашган.


Осиё терма жамоалари ичида ЖЧда иштирок этиш бўйича энг яхши кўрсатгич кун чиқар юрт вакилларида. Лекин ҳеч бир осиёлик Саудия Арабистонига тенг кела олмайди. Саудияликлар Шотландияда бўлиб ўтган мундиал финалида мезбонларни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратган ҳолда чемпионликни қўлга киритган эдилар.


Афсуски 2008 йилдан бери мунтазам равишда Осиё чемпионатида иштирок этиб келган терма жамоамиз, 2018 йилги мусобақадан четда қолди.

Қуйида ЖЧда энг кўп иштирок этган терма жамоалар рўйҳати билан танишишингиз мумкин.

Япония - 8
Қатар - 7
Хитой - 6
Жанубий Корея - 5
Эрон - 4
Уммон - 3
БАА - 3
Саудия Арабистони - 3
Баҳрайн -2
Ўзбекистон - 2
Ироқ - 2
Сурия - 2
Таиланд - 2
Яман - 1
Ҳиндистон -1
Тожикистон - 1


Википедия маълумотлари асосида

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика