RU

Последние новости

15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  0 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  23 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  0 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  6 12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  22 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  4 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  5 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  76 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  2 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  41

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби июнь ойида 2 та халқаро мусобақада қатнашади Новости

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби июнь ойида 2 та халқаро мусобақада қатнашади

Ҳиндистон терма жамоаси июнь ойида иккита халқаро мусобақада иштирок этади.

Игорь Штимац бошчилигидаги ҳиндлар 9-18 июнь кунлари 4 та терма жамоа иштирок этадиган "Intercontinental Cup" мусобақасида қатнашишади. Ҳиндистон, Ливан, Вануату ва Мўғулистон каби жамоалар қатнашадиган ушбу турнирга Ҳиндистоннинг Бубанесвар шаҳри мезбонлик қилади.

Ҳар бир жамоа учтадан ўйин ўтказади ва гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар финалда тўқнаш келишади.

Мезбонларнинг тақвими
9 июнь: Ҳиндистон - Мўғулистон
12 июнь: Ҳиндистон - Вануату
15 июнь: Ҳиндистон - Ливан




21 июндан Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида "SAFF Championship" (Жанубий Осиё футбол Федерацияси) мусобақаси старт олади. Унда жами 8та давлат терма жамоаси иштирок этади.

Ҳиндистон "А" гуруҳида Кувайт, Непал ва Покистон билан куч синашади. Иккинчи гуруҳдан Ливан, Мальдив ороллари, Бутан ва Бангладеш жой олган.

Мезбонларнинг тақвими:
21 июнь - Ҳиндистон - Покистон
24 июнь - Ҳиндистон - Непал
27 июнь - Ҳиндистон - Кувайт

Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар ярим финалга чиқади. Ярим финал 1 июль, финал эса 4 июль кунига белгиланган.

Маълумот учун, "SAFF Championship" мусобақаси бунга қадар 13 марта ўтказилган ва 8 марта Ҳиндистон чемпионликка эришган. 2 марта Мальдив ороллари, 1 мартадан Бангладеш, Афғонистон ва Шри Ланка ғолиб бўлган. Лекин олдинги мусобақаларда Кувайт ва Ливан терма жамоалари иштирок этишмаганини ҳам таъкидлаш лозим.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика