RU

Последние новости

08:23ЕЧЛда ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  0 07:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 07:30Суперлига. Бугун 6-турга старт берилади  0 07:10Конференциялар лигаси. "Бетис" "Ягеллония"ни мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди, "Фиорентина" эса "Целе"ни мусобақадан чиқариб юборди  0 06:55Европа лигаси. "Атлетик" ва "Тоттенхем" ярим финалга чиқди, "Рейнжерс" ва "Айнтрахт" эса мусобақани тарк этди  3 06:40U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - КХДР 3:0  14 02:57Европа лигаси. "Лацио" Норвегия клуби тўсиғидан ўта олмади  2 02:45ДАҲШАААААТТТТТ!!! "Олд Траффорд"да супер камбэк, Магуайр қаҳрамон!  94 02:10"Сурхон" сўнгги дақиқаларда "Андижон" майдонида ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 01:59Конференциялар лигаси. "Челси" ярим финалда!  1 01:11U-17 Осиё Кубоги. Финал қачон бўлади?  6 00:13U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон КХДРни йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Саудия Арабистони гуруҳ босқичида мағлуб этилган  116 23:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  4 23:11Александр Хомяков: "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин футболчиларим бугун катта босимсиз ғалаба қозонамиз деб ўйлашди"  14 22:49Февзи Давлетов: "Учинчи голни анча олдин уришимиз керак эди"  12

"Ўзбекистонни фақат харитадан кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас"— Загреб кўчаларига саёҳат, хотиржам Бошкович, бугунги рақиб ҳақида (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ) Новости

"Ўзбекистонни фақат харитадан кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас"— Загреб кўчаларига саёҳат, хотиржам Бошкович, бугунги рақиб ҳақида (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ)

"Бунёдкор" ўринбосарларининг Хорватияда ўтказаётган йиғини айни қайноқ палласига етиб келди. Машғулотлар режа асосида кетмоқда.

Бундай узоқ муддатли йиғинларда бир хиллик, фақат машғулот ва ўйин билан чекланиш футболчиларни зериктириши табиий ҳол. Мана шу омилни ҳисобга олган Иван Бошкович жамоа аъзоларини Хорватия пойтахти Загреб шаҳрига саёҳатга чорлади. Дастлаб автобусда, кейин эса пиёда тоза ҳавода шаҳар бўйлаб сайр қилдик. Қайсидир маънода бу майдонни ўзимизнинг Амир Темур хиёбони ва унга туташ кўчаларга ўхшатдим. Шаҳарда кечга яқин ҳаёт қайнамоқда. Ишдан кейин аҳоли оиласи, дўстлари билан ҳордиқ чиқармоқда. 

Шу онда йўлимизда учраган дўконлардан бирига кирдик. Тилимиздан бу ерлик эмаслигимизни пайқаган сотувчи аёл Кристина дарҳол қаердан эканлигимиз билан қизиқди. Мулоқот ингилиз тилида бўлиб ўтди. 

- Хоним биз Ўзбекистонданмиз. Дўконингизга эсдалик совғалари олиш учун кирдик. 

- Ўзбекистон? Мен бу давлатни фақат харитада кўрганман. Келажакда бориш ниятим йўқ эмас. Самарқанд, Бухоро ҳақида эшитганман. Сизларни дўконимда кўрганимдан хурсандман. 

Ўзимиз учун керакли нарсаларни олдикда кейинги бекат томон йўлимизда давом этдик. Ҳамроҳим доимгидек жамоа шифокори Икром Тоиров, бироздан сўнг сафимизга Хуршид Убайдуллаев, Диёр Каримов қўшилди. Икки сафардан бери рақиб мураббийларининг эътиборига тушаётган Хуршид янада ўз устида ишласа, ажаб эмас шу йиғин баҳона европа жамоаларига йўл олса. 

Хорватия тарихидаги муҳим кишилардан бири Йосип Елачич майдони.

 

Загребда оқшом. Бугунга келиб шаҳар аҳолиси сўнгги маълумотларга қараганда 806 миндан ошган. 


Шаҳарнинг юқоридан кўриниши. 

Эсдалик учун умумий сурат. 

Пойтахтдан қайтган жамоа аъзолари эртаси куни кечки машғулотларни доимгидек " НК Полет" стадионида ўтказди. Ундан аввал эса Иван Бошкович назарий машғулотларда видеолар орқали футболчиларнинг хатоларини ва камчиликларини айтиб ўтди. Майдондаги машғулотларда тўп билан ишланди. Мураббий футболчилардан охиригача курашишни талаб қилмоқда. "Ўйинда қийналгандан кўра, машғулотда икки карра қийналган яхши",- дейди Бошкович. 



Ушбу майдонга қарама-қарши томонда "қалдирғочлар"нинг навбатдаги рақиби "НК Полет" шуғулланди. 



Футболчиларни чалғитмаслик мақсадида бугунги рақиб "НК Полет"нинг машғулотларини кузатдим. Клуб Хорватия учинчи лигасида иштирок этади. Жамоанинг ўртача ёши 26,5. Бош мураббий Матия Кристич, 43 ёшда. Бўйдор футболчилари ҳисобига кўпроқ иккинчи қаватда вазиятлар кўп яратади. Якка курашларда деярли имконият қолдирмайди.  Бу ҳақида кечки таомда Иван Бошкович билан кичик суҳбат бўлди. 

- Шогирдларингиз анча қийналиб қолиши мумкин, рақиб сафида ёши катта ва бўйдор ўйинчилари кўп экан. Жисмонан бақувват ҳам. 

-  Агарда футболчилар тез ўйлаб, тўпни бир-бирига тез узатиб вазиятдан чиқиб кетса уларнинг бўйи ҳеч нарсани ҳал қилмайди (хотиржам оҳангда). 

Клуб уй учрашувларини "НК Полет" стадионда ўтказади. Қуйидаги ҳаволада арена ҳақида батафсил маълумот берилган. Мазкур баҳс тафсилотлари билан кейинги кундаликларда ўртоқлашаман. Бизни кузатишда давом этинг. 

 

 Хорватия терма жамоаси машғулот ўтадиган майдонга саёҳат ва стадион бош менежерининг фикрлари (КУНДАЛИК)

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика