RU

Последние новости

17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  0 17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  7 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  16 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  14

Ўзбекистонлик мутахассислар “Фенербаҳче” фаолияти билан яқиндан танишди Новости

Ўзбекистонлик мутахассислар “Фенербаҳче” фаолияти билан яқиндан танишди

Теги :  Фенербахче
Айни пайтда Ўзбекистон клубларида фаолият олиб бораётган мутахассислардан иборат делегация Истанбулда бўлиб турибди.

Турк футбол клублари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур семинар доирасида вакилларимиз Туркиянинг гранд клубларидан бири – “Фенербаҳче”га ташриф буюришди. Мазкур клубнинг инфратузилмаси билан яқиндан таништириш, клубнинг иш жараёни ҳақида батафсил маълумот бериш учун “Фенербаҳче”нинг спорт директори Марио Бранко, клубнинг селекция ишларига масъул Ўкан Ўзкан, мухлислар билан ишлаш ва чипталар савдосини йўлга қўйиш учун жавобгар Тезжан Шайли, шунингдек, маркетинг ва тижорий масалалар бўйича Эгемен Эргюден ўз тақдимотларини намойиш этишди.

Жуда қизиқарли ва савол-жавобга бой тарзда кечган суҳбатлар давомида ўзбек мутахассислари турк клубининг ўзига хос иш услуби ҳақида тўлиқ маълумот олишга муваффақ бўлишди. Айниқса, “Фенербаҳче”нинг скаутинг хизмати иш жараёни, ўйинчиларнинг ривожланиш динамикасини таҳлил қилиш услуби ва ёш футболчиларни тарбиялаб, сўнгра янада катта лигаларга трансфер қилиш механизми билан танишув иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика