Ўзбекистонлик ҳимоячи "Хўжанд" билан шартнома тузди
11 фев 2019 17:26
Новости
Ўзбекистонлик ҳимоячи "Хўжанд" билан шартнома тузди
27 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи Асилжон Бегимқулов Тожикистоннинг «Хўжанд» клуби билан шартнома тузди.
Асилжон Бегимқулов «Сўғдиёна» клуби тарбияланувчиси. Фаолиятининг катта қисмини «Сўғдиёна» сафида ўтказган, бундан ташқари «Нурафшон» ва «Машъал» жамоаларида ўйнаган.
- Биринчи навбатда «Хўжанд» клуби мухлисларига ва тожикистонлик футбол ишқибозларига алангали салом йўлламоқчиман. Жамоада мени ажойиб кутиб олишди, Тожикистон ва Ўзбекистон кўп жиҳатдан ўхшаш давлатлар. «Хўжанд» менинг биринчи хорижий клубим, раҳбариятнинг ишончини оқлашга уринаман. «Хўжанд» олдига катта мақсадлар қўйилган, ҳозирда биринчи вазифамиз ОФК кубоги гуруҳ босқичига чиқиш. «Хўжанд» сафида кўплаб совринлар ютишни истайман," - дейди футболчи клуб расмий сайтига.
Комментарии