RU

Последние новости

00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  0 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  1 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  111 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади Новости

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро ўйинларда фаолият юритади

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.

Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси 25 март куни Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи дориасидаги Корея Республикаси ва Иордания ўртасидаги муҳим учрашувни бошқаради.

Мазкур баҳсда Танташевга қанот ҳакамлари Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин кўмаклашади. Захира ҳаками сифатида Рустам Лутфуллин, VAR тизимида эса Фирдавс Норсафаров ва унинг ёрдамчиси Аҳрол Рисқуллаев фаолият олиб боради.

2027 йилги Осиё Кубоги саралаши доирасида Тожикистон ва Тимор-Лесте терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ўзбекистонлик тажрибали мутахассис Валентин Коваленко инструктор сифатида фаолият олиб боради.

20 март куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Япония – Баҳрайн баҳсида эса Владислав Цейтлин инструктор сифатида иш олиб боради.

Шунингдек, 20 март куни Тожикистон – Беларусь терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувида бош ҳакам сифатида Рустам Лутфуллин ишлайди. Унга қанот ҳакамлари Санжар Шоюсупов ва Акмал Ғиясов кўмаклашади.

19 март куни Россия терма жамоаси Гренада билан бўладиган ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳсни Ильгиз Танташев бошқаради, унга ёрдамчи ҳакамлар сифатида Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин фаолият олиб боради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика