RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  2 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  4 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  9 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  1 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Ўзбекистонлик ҳакамлар «Suzuki Cup» баҳсларида ишлайдилар Новости

Ўзбекистонлик ҳакамлар «Suzuki Cup» баҳсларида ишлайдилар

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко шу йилнинг 22 ноябрь куни Сингапурда старт оладиган «Suzuki Cup» баҳсларига таклиф этилди.
ASEAN минтақасининг жами 8та терма жамоаси иштирок этадиган мазкур турнирда Коваленко бригадаси иккита ўйиндан иборат финал учрашувинининг илк ўйинини бошқаради. Финалнинг илк ўйини 17 декабрь куни бўлиб ўтса, жавоб баҳси 20 декабрь куни ўтказилади. Илк ўйинда Коваленкога қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Ўзбекистонлик яна бир ФИФА рефериси Владислав Цейтлин эса учрашувда захира ҳаками сифатида ишлайди.

Таъкидлаш жоиз, «Suzuki Cup» турнирининг гуруҳ ўйинларида ўзбекистонлик яна бир ФИФА рефериси - Ильгиз Танташев ҳам ҳакамлик қилади. Тантаншев мусобақанинг гуруҳ босқичи ўйинларида ўз ёрдамчиси Руслан Серазетдинов билан учрашувларни бошқаради.

Маълумот ўрнида, «Suzuki Cup» турнирида бу йил жами 8та терма жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этадилар. Айни дамда мазкур мусобақада иштирок этувчи 6та терма жамоанинг номи маълум - Вьетнам, Филиппин, Индонезия, Сингапур, Малайзия ва Таиланд терма жамоалари. Яна иккита терма жамоа эса, саралаш баҳслари якунига етгач маълум бўлади. Турнир ўйинлари 22 ноябрь куни старт олса, мусобақанинг ярим финал ва финал баҳслари қисқа муддатлик танаффусдан сўнг 17 ва 20 декабрь кунлари ўтказилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика