RU

Последние новости

00:30ЕЧЛ. "Барселона" биринчи бўлимда "Бенфика" дарвозасига учта гол урди (онлайн ҳисоб)  52 00:19ЕЧЛ. "Ливерпуль" – ПСЖ, "Байер" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  1 00:07Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" – "Пахтакор". Таркиблар аниқ!  16 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  5 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  10 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  2 23:08"Қўқон-1912" эртага тақдимот маросимини ўтказади. Тадбир мухлислар ва ОАВ учун очиқ   0 22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  0 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  4 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  5 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1

Ўзбекистонлик ҳакамлар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишлайди Новости

Ўзбекистонлик ҳакамлар ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишлайди

Шу йилнинг 15 сентябрь — 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган 16 ёшгача бўлган ўсмир футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар маълум қилинди.

Осиё футбол конфедерацияси томонидан ушбу мусобақа учун тайинланган ҳакамлар рўйхатидан ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов ҳамда Руслан Серзитдинов ҳам ўрин олган.

Таъкидлаш керакки, Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.

Қитъа биринчилигига тайёргарлик жараёнини олиб бораётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Минск шаҳрига жўнаб кетди. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ушбу йиғин доирасида Беларусь билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ҳар икки ўйин Минск шаҳрида бўлиб ўтади. Жамоанинг Беларусга қарши ўртоқлик учрашувларининг дастлабкиси 25 июнда бўлса, иккинчи ўйин 27 июнь санасига белгиланган. Ҳар икки учрашув маҳаллий вақт билан 18:00да бошланиши белгилаб қўйилган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика