RU

Последние новости

20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  0 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  6 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  4 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  13 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  9 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  6 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  1 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  231 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  2 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17

Ўзбекистонлик ҳакам ва назоратчилар U-19 Осиё чемпионати саралашида ишлайди Новости

Ўзбекистонлик ҳакам ва назоратчилар U-19 Осиё чемпионати саралашида ишлайди

2013 йилнинг октябрь ойида Осиёниг тўққиз мамлакатида 2014 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

ОФК ушбу ўйинларга ўзбекистонлик назоратчи ва ҳакамларни ҳам жалб этди. 

Ўзбекистонлик назоратчи ҳакам, ФИФА инструктори Фарҳод Абдуллаев 8-12 октябрь кунлари Хитойнинг Жечианг шаҳрида бўлиб ўтадиган «I» саралаш гуруҳи ўйинларида ишлайди. Ушбу гуруҳда мезбон - Хитойдан ташқари Япония, Малайзия ва Макао ҳам иштирок этади.

Бош ҳакам Владислав Цейтлин ва ён қанот ҳаками Ҳусниддин Шодмонов 4-12 октябрь кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтадиган «В» гуруҳи саралаш ўйинларида ишлайди. Ушбу гуруҳда финал босқичи йўлланмаси учун Иордания, БАА, Яман, Мальдив ва Афғонистон кураш олиб боради.

Ўзбекистонлик ён қанот ҳаками Жаҳонгир Саидов «С» саралаш гуруҳи ўйинларида ишлайди. 8-12 октябрь кунлари Ироқнинг Арбил шаҳрида бўлиб ўтадиган баҳсларга таклиф этилган бош ҳакамлар орасида, маълумот учун, туркманистонлик Чоримурод Қурбонов ҳам бор. Ушбу саралаш гуруҳида, Ироқдан ташқари, Кувайт, Покистон ва Бангладеш терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида Алексей Евстафеев қўл остидаги 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади. Қатар мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларида Ўзбекистонга, мезбонлардан ташқари, Ҳиндистон, Туркманистон ва Непал рақиб бўлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика