RU

Последние новости

02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 00:12"Арсенал" — "Ипсвич Таун". Таркиблар маълум  0 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  15 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  1 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги ўйинда Эрон етакчилари ўртасида келишмовчилик содир бўлган Новости

Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги ўйинда Эрон етакчилари ўртасида келишмовчилик содир бўлган

Бир неча кундан сўнг "Интер" футболчисига айланадиган Меҳди Тареми воқеа қаҳрамонларидан бирига айланган.

Хабарингиз бор, яқинда 2026 йилги жаҳон чемпионати Осиё қитъаси саралаши 3-босқичига қуръа ташланди. Сречко Катанец бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси "А" гуруҳида Эрон, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Қирғиз Республикаси ва Шимолий Корея билан бир гуруҳдан ўрин эгаллади.

Мундиалга гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Ўзбекистон терма жамоасига Эрон ва Қатар асосий рақобатчи сифатида кўрилмоқда. Икки жамоа ҳам "оқ бўрилар" учун бегона эмас. Қатар билан Осиё кубоги плей-офф босқичида тўқнаш келган бўлсак, Эрон билан иккинчи саралаш босқичида икки маротаба куч синашишга улгурдик. 

Қуръадан аввал биринчи саватчадан жой олган ва амалда гуруҳ фаворити сифатида кўрилаётган Эрон бир қатор етакчи футболчилари билан машҳур. Бироқ оммага ошкор қилинмаётган бўлса-да, жамоадаги ички муҳит ҳавас қиларли даражада эмас. 

Терма жамоа бош мураббийи Амир Ғалинои мамлакат футболи тепасида турган амалдорлардан норози эканлигини бир неча бор билдириб ўтган. Жумладан, иккинчи босқич доирасида Ўзбекистонга қарши ўз майдонидаги ўйин олдидан сафар парвозлари бўйича ташкилий ишлар тўғри йўлга қўйилмаганлиги сабабли футболчиларда чарчоқ аломатлари ва жароҳатлар юзага келаётганини таъкидлаганди. 

"Ҳозир мени ташвишга солаётган нарса жамоанинг тикланиши ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳисобланади. Афсуски, футболчилардан бирини йўқотдик. Саид Меҳри мушаклари зўриқиши туфайли жароҳат олган ва бунга тўғри йўлга қўйилмаган парвозлар сабаб бўлган. Биз сўнгги сафаримиз давомида қийинчиликларга дуч келдик ва бундан бироз ранжидик. Терма жамоанинг қадр-қиммати, шахсияти бундан баланд. Хитойдан келган сайёҳ бизни кўриб, “Мамлакат терма жамоаси шу тариқа парвоз қилиши керакми?” деди. Умид қиламанки, раҳбарият учинчи саралаш босқичида терма жамоа ҳақида ўйлашади, чунки футбол одамларга завф бағишлайди. Одамлар бу муаммолар учун бизни айблашга ҳақли. Расмийлардан терма жамоанинг учинчи саралаш босқичи ҳақида ўйлашларини истайман, чунки футболчилар чиндан ҳам астойдил меҳнат қилишяпти, йигитлар кўп куч сарфламоқда ва мен уларнинг ҳар бирига ўз миннатдорчилигимни билдираман".

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистонга қарши сафар чоғида Эроннинг Zagros авикомпаниясига тегишли самолётда тўғридан-тўғри Теҳронга учиши керак эди. Аммо негадир ушбу самолёт Теҳрондан Тошкентга тахминан 5 соат кечиккиан ҳолда учган ва ўз-ўзидан терма жамоа аъзолари самолётни Тошкентдаги аэропортда кутишга мажбур бўлди. Ўзбекистон Теҳронга кеч учиб бориши туфайли Теҳрондаги бугунги машғулотлар ҳам бекор қилинди.

Ғалинои, шунингдек, қуръа натижалари ҳақидаги гапирар экан, қийин гуруҳдан ўрин олгани, рақиблари сўнгги йилларда футболга катта сармоя киритаётганига қарамай, жаҳон чемпионатига йўл олишига ишонч билдиришини таъкидлади. Шу билан бирга, мураббий яна бир маротаба мансабдорлар чўнтагини қаппайтириш учун эмас, терма жамоа манфаати учун хизмат қилиши лозимлигини қўшимча қилди.

Эронда асосий кучни ҳамон тажрибали футболчилар ташкил этади. Жамоада авлодлар алмашинуви жараёни қийин кечмоқда. Ғалинои йиғинларга ҳамиша ёшларни жалб этаётгани, бироқ улардан кўнгли тўлмаётганини ҳам маълум қилган. Асосий таркибнинг катта қисми "қария" футболчилардан иборат. Жумладан, иккинчи босқич доирасида Ўзбекистонга қарши майдонга тушган 11 нафар ўйинчининг 9 тасини 29 ва ундан катта ёшдаги футболчилар ташкил этган.

Қолаверса, етакчилар ўртасида ҳам турли низолар учраб турмоқда. Яқинда бир неча кундан сўнг Италиянинг "Интер" клуби футболчисига айланадиган Меҳди Тареми "Top Football" телекўрсатувида чиқиш қилди. 31 ёшли футболчи интервью давомида Ўзбекистонга қарши иккала учрашувни ҳам ёдга олди. 

"Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги ўйинда катта устунликка эга бўлдик, учрашувда уч-тўрт тўп фарқи билан ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо иккинчи бўлимда баъзи ножўя ҳаракатлари туфайли бунга эриша олмадик. Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман. Жавоб ўйини эса ҳеч кимни қизиқтирмади. Терма жамоа кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилиб бўлганлиги сабабли футболчилар бу ўйинга жиддий эътибор қаратишмади. Беллашув олдидан футболчилар ва ходимларни диққатли бўлиши ҳақида қанчалик огоҳлантирмайлик, афсуски, улар қулоқ солишмади".

Форс нашрларининг маълум қилишича, Эроннинг Ўзбекистонга қарши Тошкентдаги учрашувида етакчи футболчилар ўртасида келишмовчиликлар содир бўлган. Ўша ўйинда Сардор Азмун терма жамоа сардорлик боғичи остида майдонга тушганди. 75-дақиқага келиб, мураббий уни алмаштиришга қарор қилди. Бу вақтга келиб, Ғалинои дам олиш учун захира ўриндиғидаги жойига ўтирганди. Майдонни тарк этаётган Азмун нисбатан ёши катта бўлган Эҳсон Ҳожисафидан боғични кимга қолдириши кераклигини сўрайди. Захирадаги 34 ёшли футболчи эса унга дарвозабон Алиризо Бейранванд лойиқлигини айтди. 

Боғич олишни кутиб турган Тареми эса очиқчасига норозилигини билдирди. Ҳали боғич етиб келмаган дарвозабон уни Таремига беришга рози бўлди, бироқ "Порту"га тегишли бўлган ҳужумчи ғазаб устида буни рад этди. Ҳатто қўлидаги боғични ечиб, Ҳожисафига "Терма жамоага мен туфайли таклиф қилингансан!", деб айтган ва майдонни тарк этмоқчилигини ҳам маълум қилган. Ёдингизда бўлса, ўша лаҳзада тўхталиш юзага келиб, вазиятга аралашган терма жамоа таржимони майдондан четлатилганди. 

Таремининг сардорлик боғичини олишдан бош тортгани акс этган видеолавҳани томоша қилиш

Учрашув якунлангач, Ғалиноининг ўша пайтдаги маслаҳатчиси Ходадад Азизи иккала футболчини ҳам терма жамоадан четлатиш кераклигини талаб қилган, бироқ унинг илтимоси қондирилмаган. Бироқ бу воқеа ҳақида расмий муносабат билдирмаган. Кейинчалик футболчилар ўртасидаги адоват йўқолган бўлиши мумкин, улар биргаликда кўпгина ўйинларда иштирок этишди. Аммо воқеа барибир терма жамоа муҳитига салбий таъсир ўтказгани аниқ. 

Тареми кўрсатув давомида Сардор Азмунга ҳам таъриф буриб, у футболдан кўра отларни кўпроқ ёқтиришини айтди. 

"Терма жамоада ёши катта футболчилардан мен, Сардор, Жаҳонбахш, Саид ўзаро кўп мулоқот қиламиз. Сардор Азмун юқори савияли ва ўта истеъдодли футболчи саналади. Бироқ у руҳий жиҳатдан футбол ўйнашдан кўра от минишга тайёрроқ. Унинг бутун ўй-хаёли тулпорларда. У отларни яхши кўради. Агарда Азмун бор эътиборини футболга қаратганида, дунёнинг энг кўзга кўринган юлдузларидан бири бўлиши мумкин эди".

Эслатиб ўтамиз, учинчи босқич доирасида ҳам Ўзбекистон ва Эрон яна икки маротаба тўқнаш келади. Дастлабки ўйинга 10 октябрь санасида мамлакатимиз мезбонлик қилса, жавоб ўйини келаси йилнинг 25 март куни форс ўлкасида ўтказилади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика