RU

Последние новости

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  1 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  2 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  7 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  3 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  9 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  13 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

Ўзбекистондаги U-19 Осиё чемпионати 4та стадионда ўтказилади. Улар орасида "Пахтакор" йўқ Новости

Ўзбекистондаги U-19 Осиё чемпионати 4та стадионда ўтказилади. Улар орасида "Пахтакор" йўқ

Хабарингиз бор, шу йил октябрь ойида мамлакатимиз U-19 Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

"Бир неча дақиқа аввал ОФК билан видеоконф бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон мезбонлик қилиши керак бўлган Осиё чемпионати U-19 саналари ўзгаришсиз турибди. Мусобақа 14—31 октябрь кунлари ўтказилади. Унинг учун "Бунёдкор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва АГМК стадионлари танлаб олинган.

ЎзПФЛ ишчи режасига кўра, мана шу оралиқда Coca Cola Суперлиганинг 3 та тур учрашувлари ўтиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, биз биринчи давра ўйинларининг 4 тасида жамоаларнинг уй-сафар ҳолатини ўзгартиришни сўраб мурожаат қилдик. Бу билан 14—31 октябрь кунлари давомида "Бунёдкор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва АГМК клубларининг сафарда тўп суришларига эришишимиз мумкин", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирок этади. Ушбу жамоамиз 5 июндан Тошкентда йиғин бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика