RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Ўзбекистондаги барча футбол мураббийлари малака синовидан ўтказилади Новости

Ўзбекистондаги барча футбол мураббийлари малака синовидан ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш Республика мактаби фаолияти тугатилиб, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ваколати ЎФА қошидаги тегишли бошқармаларга берилди.

ЎФАнинг Мураббийлар тайёрлаш бошқармаси томонидан “Ўзбекистонда футбол мураббийларини ўқитиш ва тайёрлаш ҳамда аттестациядан ўтказиш бўйича Низом” ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Ушбу Низом талабларини бажариш учун жорий йилнинг 17 май - 30 июнь кунлари ОФК лицензиясига эга бўлган барча мураббийлар билан семинар-тренинглар ташкил қилинади. ЎФАнинг мутассаддилари ва мутахассисларидан ташкил топган ишчи-гуруҳлар бутун республика ҳудудлари бўйлаб мураббийларнинг малакавий савиясини текшириш бўйича хизмат сафарларига юборилади.

Шунингдек, ишчи-гуруҳлар олдига мураббийларни тайёрлашнинг янги тизими билан таништириш, уларнинг амалий ва назарий билимларини текширувдан ўтказиш ҳамда мураббийларни қизиқтирган бошқа маълумотлар билан таништириш вазифалари юклатилган.

Бундан ташқари, ҳудудларга сафар давомида ишчи гуруҳ вакиллари янги ташкил этилаётган болалар ва ўсмирлар футбол академиялари мураббийлигига номзодларни аниқлаб, бу борада ЎФА раҳбариятига тавсиялар бериб бориши режалаштирилган.

Ҳудудлардаги мураббийлар ўртасида ўқув семинарлари ташкил қилиш ва уларнинг малакавий савиясини текшириш жадвали

Андижон 17 – 21 май
Фарғона 22 – 26 май
Наманган 27 – 31 май
Қорақалпоғистон Республикаси 7 – 10 июнь
Хоразм 11 – 14 июнь
Бухоро 15 – 19 июнь
Навоий 20 – 23 июнь
Самарқанд 18 – 21 май
Қашқадарё 22 – 25 май
Сурхондарё 26 – 30 май
Жиззах 7 – 10 июнь
Сирдарё 11 – 14 июнь
Тошкент вилояти 15 – 19 июнь
Тошкент шаҳри 26 – 30 июнь

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика