RU

Последние новости

23:45А Серия. "Рома" Римда "Ювентус"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  11 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  13 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  3 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  11 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  20 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  27 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  7

Ўзбекистонда VAR тизими пайдо бўлиши мумкин Новости

Ўзбекистонда VAR тизими пайдо бўлиши мумкин

Умид Аҳмаджонов бугун Миллий олимпия қўмитасида “Hawk-Eye Innovations Ltd” компанияси Осиё минтақаси бўлимининг бошқарувчи директори Бен Кроссинг билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун Миллий олимпия қўмитасида “Hawk-Eye Innovations Ltd” компанияси Осиё минтақаси бўлимининг бошқарувчи директори Бен Кроссинг билан учрашув ўтказди.

«Ўзбекистонга хуш келибсиз. Бизда футболни жуда севишади. Биз футбол билан бир қаторда, ҳакамлик тизимини ҳам ривожлантириш бўйича бир қатор ишларни амалга оширяпмиз. Ўзбек футболига VAR тизимини олиб кириш ҳам бугунги кунда олдимизда турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада бизга ёрдам берадиган сиздек мутахассисни кўриб турганимиздан хурсандмиз», – деб сўз бошлади Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида Бен Кроссинг компания кўплаб мамлакатларда иш олиб боришини, янги ҳамкорликдан фақат ва фақат хурсанд бўлишини таъкидлади.

«VAR тизимини ўрнатиш учун 4-8 ой вақт кетади. Унинг нархи келишув шартларига боғлиқ. Масалан, бунинг учун маҳаллий компанияларни жалб қилсангиз бу сиз учун арзонроқ тушади. Агар беш йиллик келишув амалга оширилса, янада яхшироқ шароитлар яратилади. Жўнаб кетиш олдидан юртингиздаги стадионлардан бирини кўздан кечираман», – деди мутахассис.

Томонлар учрашув давомида шунингдек, VAR тизимига оид бир қатор янгиликларни ҳам муҳокама қилдилар. Умид Аҳмаджонов ушбу тизимни Ўзбекистонда татбиқ этиш шартлари, яна бошқа жиҳатлар билан қизиқди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов меҳмонга Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан эсдалик совғасини тақдим этди.


Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика