RU

Последние новости

11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  0 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  13 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  14 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3

Ўзбекистонда VAR тизими пайдо бўлиши мумкин Новости

Ўзбекистонда VAR тизими пайдо бўлиши мумкин

Умид Аҳмаджонов бугун Миллий олимпия қўмитасида “Hawk-Eye Innovations Ltd” компанияси Осиё минтақаси бўлимининг бошқарувчи директори Бен Кроссинг билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун Миллий олимпия қўмитасида “Hawk-Eye Innovations Ltd” компанияси Осиё минтақаси бўлимининг бошқарувчи директори Бен Кроссинг билан учрашув ўтказди.

«Ўзбекистонга хуш келибсиз. Бизда футболни жуда севишади. Биз футбол билан бир қаторда, ҳакамлик тизимини ҳам ривожлантириш бўйича бир қатор ишларни амалга оширяпмиз. Ўзбек футболига VAR тизимини олиб кириш ҳам бугунги кунда олдимизда турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада бизга ёрдам берадиган сиздек мутахассисни кўриб турганимиздан хурсандмиз», – деб сўз бошлади Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида Бен Кроссинг компания кўплаб мамлакатларда иш олиб боришини, янги ҳамкорликдан фақат ва фақат хурсанд бўлишини таъкидлади.

«VAR тизимини ўрнатиш учун 4-8 ой вақт кетади. Унинг нархи келишув шартларига боғлиқ. Масалан, бунинг учун маҳаллий компанияларни жалб қилсангиз бу сиз учун арзонроқ тушади. Агар беш йиллик келишув амалга оширилса, янада яхшироқ шароитлар яратилади. Жўнаб кетиш олдидан юртингиздаги стадионлардан бирини кўздан кечираман», – деди мутахассис.

Томонлар учрашув давомида шунингдек, VAR тизимига оид бир қатор янгиликларни ҳам муҳокама қилдилар. Умид Аҳмаджонов ушбу тизимни Ўзбекистонда татбиқ этиш шартлари, яна бошқа жиҳатлар билан қизиқди.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов меҳмонга Ўзбекистон футбол ассоциацияси номидан эсдалик совғасини тақдим этди.


Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика