RU

Последние новости

23:30ЕЧЛ. "Реал Мадрид"нинг "Ливерпул"га қарши бошланғич таркиби аниқ  1 23:08ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  6 22:47Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  8 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  40 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  313 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  5 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  14 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  14 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2

Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди Новости

Ўзбекистонда ўтадиган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасининг расмий логотипи эълон қилинди

2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати турнирининг логотипи Ўзбекистоннинг ФИФА турнирини қабул қилувчи биринчи Марказий Осиё мамлакатига айланиш йўлидаги яна бир ҳаяжонли босқичда тақдим этилди.

ФИФА томонидан ўнинчи бор ташкил этилаётган турнир жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари ўтказилади. Мазкур турнирнинг расмий логотипи анъанавий ва ўзбек ошхонасида ишлатиладиган қалампирдан илҳом олган ҳолда ишланган. “Тезлик соҳиблари” концепцияси асосида яратилган бренднинг моҳияти футзалнинг тезкор, юқори темпли ва динамик табиатини акс эттиради. Расмий логотип эса ФИФАнинг футзал бўйича Жаҳон кубоги соврини шаклида тайёрланган бўлиб, унинг юқори қисмидан тўп ва қалампир шаклидаги тасвир ўрин олган.


“Марказий Осиёда ФИФАнинг биринчи турнири ўтказилмоқда. Ўзбекистондаги футзал бўйича ФИФА жаҳон чемпионати нафқат футзал тарихидаги муҳим воқеага айланади, балки жамоалар ва мухлислар учун кўплаб қизиқарли ва ката спорт тадбирларини ўтказаётган ушбу минтақа учун ҳам муҳим аҳамият касб этади” – деди ФИФА турнирларини ўтказиш бўйича директори Жаиме Ярза.

“Турнир логотипи жуда ёрқин рангларда, жозибадор ва замонавий қилиб ишланган. Унда ҳақиқий шарқона ва ўзбекона колоритни ҳис этиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг маданий мероси ва тарихий қадриятлари уйғунлиги ҳам акс эттирилганини кўриш мумкин” – дея таъкидлади Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов.

Расмий бренд Самарқанднинг муҳташам ва тарихий Регистон майдонида 26-май куни жамоатчиликка тақдим этилади. Шунингдек, ушбу санада 24 та иштирокчи жамоалар учун гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Бу 2024-йил май ойида ФИФА томонидан футзал бўйича эркаклар ва аёллар миллий терма жамоалари рейтинги тузилганидан кейинги биринчи қуръа бўлади. Мазкур мусобақанинг беш карра ғолиби Бразилия, амалдаги жаҳон чемпиони – Португалия, Испания, Эрон Ислом Республикаси ва Аргентина биринчи саватчадан жой олади ва қолган жамоалар ҳам рейтингдаги ўринларига қараб саватчаларга ажратилади.

Ушбу мусобақада Марказий Осиёнинг тўрт мамлакати иштирок этиши қувонарли ва ажойиб ҳолат. Булар Ўзбекистон, 2024-йил апрель ойида 13-марта футзал бўйича Осиё чемпонати бош совринини қўлга киритган Эрон Ислом Республикаси, футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этаётган Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ҳисобланади. Шу билан бирга, 2024-йилги мусобақа Қозоғистоннинг турнирдаги қаторасига учинчи иштироки бўлади.

Пойтахт Тошкент, Андижон ҳамда қадимий Ипак Йўлининг савдо маркази бўлган Бухоро шаҳарлари мусобақага мезбонлик қилади. Ўзбекистон эса Гонконг (1992), Хитой Тайпейи (2004) ва Таиланддан (2012) сўнг футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатини қабул қиладиган ОФКнинг тўртинчи мамлакатига айланади.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА Жаҳон чемпионатида илк бор 2016-йилда иштирок этган. Шунингдек, 2021-йилги мусобақада 1/8 финал босқичига қадар етиб борди ва Эрон Ислом Республикасига 8-9 ҳисобида мағлуб бўлган ҳолда кучли 16 жамоа қаторидан жой олди. “Оқ бўрилар” тўрт марта фурзал бўйича Осиё кубогида финалгача етиб борган ҳамда охирги бешта қитъа турнирда совринли ўринларни олиб келмоқда. Жумладан 2024-йилги турнирда терма жамоамиз бронза медалларини қўлга киритди.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати–2024 да иштирок этадиган барча жамоалар: Ўзбекистон, Афғонистон, Ангола, Аргентина, Бразилия, Коста-Рика, Хорватия, Куба, Франция, Гватемала, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон, Ливия, Марокаш, Нидерландия, Янги Зеландия, Панама, Парагвай, Португалия, Испания, Тожикистон, Таиланд, Украина ва Венесуэла.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика