Ўзбекистонда Мираброр Усмонов хотирасига U-16 терма жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилади. Унда Япония, Эрон ва Тожикистон меҳмон бўлади
12 авг 2022 17:12
Новости
Ўзбекистонда Мираброр Усмонов хотирасига U-16 терма жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилади. Унда Япония, Эрон ва Тожикистон меҳмон бўлади
Таниқли давлат арбоби, ўз ишининг чин фидойиси, "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" ва "Дўстлик" орденлари соҳиби, бир неча йиллар давомида спортимиз, хусусан футболимиз ривожланиши ҳамда дунёда ўз ўрнига эга бўлишида улкан ҳисса қўшган шахс — Мираброр Усмоновнинг ёрқин хотирасини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мираброр Зуфарович хотирасига бағишлаб халқаро турнир ташкил этади. Унда 16 ёшгача бўлган 4 та жамоа — Ўзбекистон, Япония, Эрон ва Тожикистон ўсмирлар терма жамоалари иштирок этади.
Учрашувлар 22-27 август кунлари пойтахтимиз яшил майдонларида ўтказилиши режалаштирилган.

1-тур
22 август (душанба)
18:00. Ўзбекистан (U-16) – Эрон (U-16)
"Жар" стадиони
23 август (сешанба)
16:00. Тожикистон (U-16) – Япония (U-16)
"Локомотив" стадиони
2-тур
25 август (пайшанба)
16:00. Эрон (U-16) – Тожикистон (U-16)
"Жар" стадиони
18:00. Япония (U-16) – Ўзбекистон (U-16)
"Пахтакор" стадиони
3-тур
27 август (шанба)
16:00. Япония (U-16) – Эрон (U-16)
"Жар" стадиони
18.00. Ўзбекистон (U-16) – Тожикистон (U-16)
"Пахтакор" стадиони
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии