RU

Последние новости

22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  16 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  225 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5

Ўзбекистонда “Интер” клуби академиясининг расмий филиали очилиши мумкин Новости

Ўзбекистонда “Интер” клуби академиясининг расмий филиали очилиши мумкин

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш мақсадида бир қатор футболи ривожланган хорижий мамлакатлар, жумладан, Италия, Испания футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйганидан мухлисларнинг хабари бор.

Айни кунларда юртимизда “Реал Мадрид” академияси мураббийлари болажонларга ҳамда болалар мураббийларига мастер-класслар ўтишмоқда. Шунингдек, июль ойида Италия футбол федерацияси мутахассислари ҳам Тошкентга ташриф буюриб, ўзбекистонлик болалар футболи мутахассислари учун семинарлар ташкил этишади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Италиянинг “Интер” клуби футбол академияси билан музокаралар олиб боришяпти. Музокаралардан кўзланган мақсад пойтахтимизда “Интер” футбол клуби академияси расмий филиалини очишга эришиш.

“Интер” академияси дунёга машҳур футбол академияси ҳисобланиб, ўтган йили академия тарбияланувчилари Италияда 15,16,17 ва 18 ёшлилар ўртасидаги чемпионатларда ғолибликни қўлга киритишган.

Айни пайтда бутун дунёда Италиядан ташқари фақат Хитойда “Интер” клуби академияси расмий филиали мавжуд. Бунинг сабаби оддий – клуб акцияларининг катта қисми Хитойнинг «Suning Commerce Group» компаниясига тегишли.

Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, Ўзбекистон “Интер” клуби академиясининг расмий филиали очилган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланади.

ЎФАнинг мақсади фақат ўзбекистонлик футболчилар учун академия ташкил этиш эмас. Мақсад Тошкентда “Интер” клубининг футболчилар тайёрлаш бўйича Ўрта Осиё мамлакатларидаги Марказини ташкил этиш. Шунингдек, Италиянинг болалар футболи бўйича кучли мутахассисларини юртимизга олиб келиш ва уларнинг бой тажрибасидан унумли фойдаланиш ҳам режалаштирилган.

Рейтинг: +106   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика