RU

Последние новости

19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  0 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  6 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  2 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  3 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  3

Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлари “Навбаҳор”да Новости

Ўзбекистон ёшлар термаси мураббийлари “Навбаҳор”да

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган “Навбаҳор” мураббийлар штаби яна кенгаядиган бўлди.

Яъни бунгача жамоада селекционер – мураббий сифатида фаолият юритган Отабек Ғуломхўжаев, шунингдек, Дониёр Усмонов бош мураббий Андрей Канчельскисга ёрдам берадиган бўлишди. Эътиборлиси, ушбу мураббийлар олдин Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасида бирга фаолият олиб боришган ва энди ҳамкорликни “Навбаҳор”да ҳам давом эттирадиган бўлишди.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Дониёр Усмонов собиқ футболчи ҳамда 2010 йилги мавсумда наманганликлар сафида тўп сурган.

Ғуломхўжаев ва Усмонов, шунингдек, кеча наманганликлар билан шартнома имзолаган ярим ҳимоячи Жавлон Иброҳимов, бундан ташқари, виза муаммоси сабабли, жамоа билан бирга Туркияга кета олмаган ҳимоячи Тоҳир Шамситдинов ҳамда ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов бугун эрталаб соат 9:00да Тошкент – Истанбул – Анталия йўналиши бўйича самолётда Туркияга жўнаб кетишди.

Маълумотларга қараганда, бугун шунингдек, россиялик мутахассис Александр Сергеевич Шеповалов ҳам “Навбаҳор” мураббийлар штабига қўшилади. Мазкур мураббий олдин Андрей Канчельскис билан бирга Россиянинг “Солярис” ва “Уфа” жамоаларида ишлаган. Шунингдек, кўп йиллар давомида 2016 йили вафот этган собиқ футболчи ҳамда мураббий Сергей Викторович Шустиков билан фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, жамоанинг мураббийлар штабида шунингдек, Мустафо Байрамов, Аъзам Ражаббаев ҳамда дарвозабонлар мураббийи Павел Синельников ҳам фаолият олиб боришади.
 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика