RU

Последние новости

23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  0 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  3 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  11 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  19 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди Новости

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди

Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) 24 ва 27 май кунлари Тошкентда Ироқ (U-20) ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Ўзбекистон ҳамда Ироқ ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйинлар Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақтлари соат 17:30га белгиланган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) 5-7 май кунлари Тошкентда икки кунлик йиғин ўтказган ва мазкур йиғинда терма жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев жами 30 нафар футболчини синовдан ўтказган эди. Терма жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Ироқ ёшларига қарши ўйин терма жамоанинг айни дамдаги ҳолатини текшириб олиш учун яхши имконият эканлигини таъкидлади. «Ироқ ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Мазкур ўйинлар орқали терма жамоа футболчиларнинг июнь ойида бошланадиган жаҳон чемпионати баҳслари олдидан функционал ва жисмоний тайёргарлигини текшириб олиш имконияти бўлади», - дейди Аҳмаджон Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси июнь ойи сўнггида Туркияда старт оладиган U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди. Мусаев шогирдлари мусобақанинг «Е» гуруҳида Янги Зеландия, Хорватия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика