RU

Последние новости

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Ўзбекистон – Яман учрашувидан олдинги матбуот анжумани “Пахтакор” стадионида ўтказилади Новости

Ўзбекистон – Яман учрашувидан олдинги матбуот анжумани “Пахтакор” стадионида ўтказилади

Ўзбекистон ҳамда Яман терма жамоалари бош мураббийлари иштирокидан ўйиндан олдинги матбуот анжумани 2 сентябрь соат 11:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Дастлаб, 11:00да бошланадиган матбуот анжуманида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ОАВ саволларига жавоб беради. Соат 11:30да эса Яман терма жамоаси вакиллари иштирокида матбуот анжуманининг иккинчи қисми бошланади.

"Пахтакор" стадионида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманига барча турдаги ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Ўзбекистон ҳамда Яман терма жамоаларининг ўйиндан олдинги расмий машғулотлари ҳам "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Унга кўра, соат 18:30да дастлаб Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги машғулот бошланади. Соат 19:30да эса Яман терма жамоаси аъзолари "Пахтакор" стадионида машғулотларини бошлайди. Ҳар иккала терма жамоа иштирокидаги машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ ҳолда ўтади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика