RU

Последние новости

20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 20:05Суперлига. "Андижон" — "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  10 19:53Суперлига. "Шўртан" - "Хоразм" 1:1 (матнли трансляция)  3 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  1 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0 16:44Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  3 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1

Ўзбекистон - Уммон. Ким Донг Жин жамоаларимиз учун қанчалик омадли? Новости

Ўзбекистон - Уммон. Ким Донг Жин жамоаларимиз учун қанчалик омадли?

Эртага Осиё Кубоги-2019 1-тури доирасидаги Ўзбекистон - Уммон учрашуви бўлиб ўтади.

ОФК бу ўйинга кореялик Ким Донг Жинни бош ҳакам этиб тайинлади. Биз бу ҳакам ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

1973 йилда туғилган ушбу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги 18та ўйинда ишлаган. 9тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган, тўрт учрашувда дуранг қайд этилган. Ким Донг Жин бошқарган бешта учрашувда жамоаларимиз имкониятни бой беришган.


Ким Донг Жин бошқарган ўйинларни эслаб ўтамиз: ЖЧ-2010 саралаши доирасидаги Сингапурга қарши Тошкентдаги ўйинда терма жамоамиз 1:0 ҳисобида зафар қучганди. 2012 йилги Олимпиада саралашида Тошкентда Ироқ олимпиячилари 2:0 ҳисобида таслим қилинган.

ОЧЛ-2009 гуруҳ босқичида "Пахтакор" Саудия Арабистонида "Ал Ҳилол" меҳмони бўлган ва 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Чорак финалда "Ал Иттиҳод"га имконият бой берилган - 0:4.



ОЧЛ-2008 гуруҳ босқичида "Бунёдкор" Сурияда "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб 2:0 ҳисобида зафар қучган. 2009 йилги ОЧЛда "Бунёдкор" 1/8 финалда "Персеполис"ни Эронда 1:0 ҳисобида таслим қилган. Кейинги йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этишган. Ниҳоят ўтган йил "Бунёдкор" Саудия Арабистонида "Ал Фатҳ" билан дуранг ўйнаган - 0:0.

Айнан шу ҳакам 2011 йилги ОФК кубоги финалида ишлаган. Қаршида ўтган баҳсда "Насаф" "Қувайт СК"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгани барчанинг ёдида.

2015 йил Ким Донг Жин клубларимиз иштирокидаги иккита ўйинда ишлаганди. "Бунёдкор" Тошкентда Эроннинг "Персеполис" клубига ютқазиб қўйганди (0:1). "Локомотив" эса ўз уйида "Ал Садд"ни тор-мор этганди - 5:0.  



2016 йил бу ҳакам Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон клублари иштирокидаги бешта ўйинда ишлаган. "Локомотив" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган. "Бунёдкор" Қатарда "Лаҳвия" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган ва ўз уйида БААнинг "Ал Шабаб" клубини 2:0 ҳисобида таслим қилган. "Насаф" Қаршида "Ал Айн" билан муроса кўчасини танлаган - 1:1. Ниҳоят "Пахтакор" ўз майдонида "Трактор Сози" клубини мағлуб қилганди - 1:0.

2018 йилги Осиё чемпионлар лигасида "Насаф" Эронда "Персеполис" меҳмони бўлиб 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганда ҳам Ким Донг Жин ҳакам бўлган эди.

Ўтган йил Хитойда ўтган U-23 Осиё чемпионати 1-турида Ўзбекистон Қатарга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйган.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика