RU

Последние новости

14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  0 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  0 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  1 12:33Танташев ФИФА семинарида  1 12:18Про лига қачон бошланиши эълон қилинди  1 11:59Оғир жароҳат олган Лофтус-Чикка операция керак бўлади  1 11:37"Динамо" бугун Самарқандда йиғилади  2 11:15Жаҳонгир Жиямуродов — "Гулистон" бош директори  1 10:51Раҳимжон Давронов: "Кутганимиздан ҳам аъло даражада бўлди"   7 10:25"Реал Мадрид"нинг яна бир футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  0 10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  4 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0

Ўзбекистон U17 – Марокаш U17 – 0:0. Статистикага назар Новости

Ўзбекистон U17 – Марокаш U17 – 0:0. Статистикага назар

БААда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати тобора қизғин паллага кириб бормоқда.
Кеча Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги иккинчи ўйинини Марокаш термасига қарши ўтказиб, учрашувда ҳисоб очилмади. Қуйида ўйин статистикасига оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

Зарбалар. Ўзбекистон ўсмирлари бутун ўйин давомида рақиб дарвозаси томон 4та зарба беришди ва шундан биттаси дарвоза томон аниқ борди. Марокашлик фтуболчилар эса 11та зарба йўллаб, шундан иккитаси дарвоза сари аниқ йўналди ва ҳар иккала зарбада ҳам Сарвар Каримов маҳорат кўрсатди.

Қоида бузилиш. Футболчиларимиз кечаги беллашувда 14 марта ўйин қоидасини бузишди, рақиб футболчилари эса 16 марта қўполлик содир этишди.

Бурчак тўплари. Бурчак тўпларини амалга ошириш бўйича ҳар иккала жамоа бир хил кўрсаткич қайд этди – 2 мартадан.

Ўйиндан ташқари ҳолат. Ўзбекистонлик ўсмирлар 3 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолган бўлишса, марокашлик футболчилар бирор марта ҳам “офсайд”да қолишмади.

Карточкалар. Ўйинда бош ҳакам томонидан 2та сариқ карточка кўрсатилди ва ҳар иккиси ҳам Марокаш термаси вакилларига берилди. Қизил карточка кўрсатилмади.

Тўп билан муомала. Тўпни ўзида сақлаб туриш ва умуман тўп билан муомала бўйича Марокаш термаси сал устунликка эга бўлди – 55% га 45%.

Актуал ўйналган вақт. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 26 дақиқа давомида ўйинда актуал ҳаракатда бўлишди. Марокаш термасининг фаол ҳаракат қилган дақиқаси эса 32ни ташкил қилди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика