RU

Последние новости

11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони клуб антирекордини янгилади  0 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  0 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  10 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  5 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  12 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  10 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  3

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди Новости

Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионати чорак финалига йўл олди

Бугун Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистоннинг тақдири маълум бўлди.

Учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари кичик ҳисобда ғалаба қозонишди ва чорак финал чиптасини қўлга киритишди.


U-23 Осиё чемпионати
"A" гуруҳи
, 3-тур
15.01.2018
Ўзбекистон U-23 - Уммон U-23 1:0
Гол:
Д.Турсунов 37

Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев ("Пахтакор"), 5.Аббос Отахонов ("Навбаҳор"), 2.Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), 20.Достон Турсунов ("Нефтчи"), 3.Ҳожиакбар Алижонов (13.Исломжон Қобилов, 90), 7.Одилбек Ҳамробеков ("Насаф"), 6.Азизжон Ғаниев ("Насаф"), 22.Бобир Абдиҳолиқов (17.Достон Ҳамдамов, 81), 10.Жавоҳир Сидиқов (15.Ойбек Рустамов, 90+3), 16.Дониёр Нарзуллаев ("Насаф"), 9.Забихилло Ўринбоев ("Пахтакор").

Уммон U-23: 1.Иброҳим Ал Муҳайни, 2.Матаз Солиҳ, 5.Тани Ал Рушайди, 6.Абдуллоҳ Фаваз, 7.Ал Мандар Ал Алави, 9.Марван Вади ( 20.Юсаиф, 59), 14.Мадҳ Ал Ҳалди (17.Самир Ал Алави, 87), 15.Аҳмад Ал Кааби, 16.Аҳмад Ал Матроуши, 19.Зоҳир ал Акбари, 21.Абдулазиз Ал Геилани.




МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди! Ўзбекистон яна минимал ҳисобда ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.

90+3. Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Ойбек Рустамов туширилди.

90 - Жароҳат олган Илижонов ўрнига майдонга Исломжон Қобилов туширилди.

Гуруҳимиздаги иккинчи баҳсда Қатар иккинчи голни урди ва ҳисобда олдинга чиқди. Шу туришда биз гуруҳда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл оламиз.

87 - Майдонда Ҳожиакбар Алижонов ётибди.

81 - Бобир Абдихолиқов ўрнига Достонбек Ҳамдамов майдонга тушди.

75 - Ўйин анча совиб қолди.

67 - Уммоннинг ҳужумлари бесамар кетмоқда.

57 - Энди Одил Ҳамробековнинг жаримадан тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.

55 - Абдихолиқов имкониятдан фойдалана олмади.

52 - Бугун барча қарши ҳужумларни кўкка совураяпмиз.


Достон Турсунов ҳисобни очганидан сўнг


50 - Азиз Ғаниевнинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегди

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим статистикаси


Биринчи бўлим тугади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Қатар ҳисобни тенглаштирди, камига хитойликлар 42 дақиқада қизил карточка олишган.

41 - Уммонликлар хавфли қарши ҳужумга ўтишди, бахтимизга фойдалана олишмади.

- ОФК расмий твиттери голни 5-рақамдаги Тани Ал Рушаиди ҳисобига ёзди.

37 - Гооооолллллл, Достон Турсунооооовввв!!!!!!!! Бурчак зарбасидан кейин Ўринбоев бош билан устунни пойлади, кейин Ашурматовнинг зарбасини кипер ва ҳимоячи аралаш қайтарди, охири Достон орага оёғини тиқди ва ҳисобни очди.

36 - Зарбааа, яна зарбааа, лекин гол йўқ... Алижоновнинг иккита зарбаси ҳам гол бўлмади ва бурчак тўпи ишладик.

29 - Қарши ҳужумлардан жуда ёмон фойдаланаяпмиз.

25 - Аҳмад Ҳалифанинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

18 - Зарбаа, Забиҳилло Ўринбоевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

15 - Уҳҳҳ, Достон Турсуновнинг хатосидан кейин 7-рақам зарба берди, Ботирали ўз жойида.

- Нариги ўйинда Хитой 3 дақиқадаёқ ҳисобни очди. Ҳаммаси биз учун ёмон бошланди.

12 - Ўринбоев Нарзуллаевга жуда ҳам ноқулай пас берди ва ҳужум кескинлигини йўқотди.

11 - Азиз Ғаниев сўнгги паллада рақибнинг зарбасини блоклашга улгурди.

8 - Ҳужумимиз кескин тус олиши мумкин эди, рақиб ҳимоячиси Алижоновни гавдаси билан тўсиб қолди ва тўпни олиб қўйди.

Учрашувда дарвоза томон биринчи зарбани уммонликларнинг 7-рақамдаги ўйинчиси Ал Мандар Ал Алави берди. Уни Ботирали Эргашев ушлаб олди.

2 - Бугун Чап қанот вингери ролида Достон Ҳамдамов ўрнида Бобир Абдихолиқов майдонга тушган.

1 - Учрашув бошланди! Уни Жавоҳир Сиддиқов бошлаб берди.

- Ҳар икки томон жамоавий суратга тушишди.

- Энди эса Уммон мадхияси.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадхияси янграмоқда.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Учрашув Тошкент вақти билан 13:00да бошланади.

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика