RU

Последние новости

18:35"Ал Батаеҳ" — "Ал Ваҳда". Ғаниев ва Эркинов жамоалари ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  0 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  1 18:02Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  3 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  9 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7

Осиё чемпионати саралашини йирик ғалаба билан бошладик. Ҳиндистон U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:3 Новости

Осиё чемпионати саралашини йирик ғалаба билан бошладик. Ҳиндистон U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:3

Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Ҳиндистон U-23 терма жамоаси билан ўйнади.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



ЎЙИН ТУГАДИ! Ҳиндистон - Ўзбекистон 0:3

90+2. ЗАРБА! Остон Ўруновнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. Бобир Абдихолиқов ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди, ҳакамлар голни инобатга олишмади

88. ЗАРБАААААААААААААААА! Комал Таталнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди 



82. ГООООООООООООООООООООООЛ! Бобир Абдихолиқов ҳисобни йириклаштирди 0:3!

79. ГООООООООООООООООООООЛ! Бобир Абдихолиқов жарима майдони ичида шериклари узатган тўпни осонгина дарвозага жойлаб қўйди - 0:2


68. Бобир Абдихолиқов ва Жасурбек Яхшибоев тушгач ҳужумларимиз сони кескин ошди

66. Вакилларимиз ташаббусни қўлга олишди. Кетма кет учта ҳужум қилдик

64. Ўзгариш. Ўзбекистон. Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Жасурбек Яхшибоев тушди

57. Хавфли вазият! Миржаҳон Мираҳмадов бирга бир вазиятга чиқишга уринди, аммо дарвозабон ундан чаққонроқ ҳаракат қилди



55. Ўзгариш. Ҳиндистон. Раҳул Канноли Правин ўрнига Комал Татал тушди

52. Ўзгариш. Ўзбекистон. Азизбек Омонов ўрнига Бобир Абдихолиқов тушди

47. Иккинчи таймни Ҳиндистон ҳужумкор тарзда бошлади. Бу янгилик эмас, дастлабки 45 дақиқада ҳам рақиблар жуда фаол ўйнашди

46. Иккинчи тайм бошланди




45. Биринчи тайм тугади.

45. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ИСЛОМ ҚОБИЛОВ! Пенальтидан ҳисобни очди 0:1! 



44. Пенальти! Илҳом Алижонов рақиб жарима майдони ичида йиқитилди ва пенальти ишлади! 

42. ЗАРБА! Ислом Қобилов бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ!



41. Ислом Кенжабоев жуда кўп финт ишлатиб юбормоқда

40. Биринчи таймда ҳисобни очиб олиш керак

35. Бизнинг йигитлар негадир ҳужумга ўтишда қийналишмоқда

30. Кўпчилик томонидан аутсайдер сифатида қаралган Ҳиндистон дастлабки ярим соатда жуда эркин ўйнамоқда

23. Ҳужумчимиз Миржаҳон Мираҳмадов икки марта кетма кет яхши вазиятдан фойдалана олмади



19. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ҳозир Ҳиндистон терма жамоаси ҳисобни очиш учун 100 фоизли имкониятга эга бўлди. Раҳул Конноли бирга бир вазиятдан фойдалана олмади!

13. ЗАРБАААААААААА! Ҳиндистондан яна бир хавфли ҳужум, Раҳул Конноли томонидан узатилган тўпни Умиджон Эргашев қайтарди

12. Вакилларимиз бурчак тўпига эга бўлишди, аммо самара бўлгани йўқ.



10. ЗАРБА! Ислом Кенжабоев зарба берди, ноаниқ! 

7. ЗАРБААААААААААААААА! Сал қолса Ҳиндистон ҳисобни очиши мумкин эди! Анирут Тапа жарима майдониимиз ичида дарвозага зарба берди, яхшиямки Умиджон Эргашев тўпни ушлаб олди!

5. Дилшод Саитов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ноаниқ




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига!

- Ҳиндистон давлат мадҳияси янграмоқда

- Икки жамоа майдонга тушиб келди.

- Ўйин соат 17:00да бошланади. 



Ҳиндистон - Ўзбекистон 0:3 LIVE

Бош ҳакам: Аҳмад Ал Каф (Уммон)

Голлар: Исломжон Қобилов 45 пенальти, - 0:1. Бобир Абдихолиқов 79, - 0:2. Бобир Абдихолиқов 83, - 0:3.

Ҳиндистон: 1.Дираж Сингх, 3.Анвар Али, 4.Голуи Сартак, 7.Анируд Тапа, 8.Винит Раи (C), 9.Даниэль Лалхлимпуия, 12.Абдул Сахал, 17.Раҳул Канноли Правин (11.Комал Татал, 55), 19.Лаллианзуала Чангте, 21.Гаурав Бора, 22.Нишу Кумар (2.Асиш Раи, 86).

Ўзбекистон: 1.Умиджон Эргашев, 2.Исломжон Қобилов (C), 5.Дилшод Саитов, 6.Нурилло Тўхтасинов (Ойбек Бозоров, 80), 7.Остон Ўрунов, 8.Ислом Кенжабоев, 11.Миржаҳон Мираҳмадов (9.Жасурбек Яхшибоев, 64), 15.Ойбек Рустамов, 16.Азизбек Амонов (10.Бобир Абдихолиқов, 52), 19.Илҳомжон Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров.


Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика