Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини бошлади
24 дек 2013 15:07
Новости
Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини бошлади
Аввалроқ, ушбу терма жамоага шу вақтгача Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб тайинлагани ҳақида хабар берилган эди. Уммондаги мусобақа арафасида Мақсудов бошчилигидаги терма жамоа 24-29 декабрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказишади. «Жар» стадионида ўтказиладиган машғулотларга жами 1991-1994 йилларда туғилган жами 25 нафар футболчи жалб этилган.
Таъкидлаш жоиз, мазкур йиғин финал босқичида иштирок этувчи таркибни шакллантириш йўлидаги илк қадам бўлиб, Осиё чемпионати арафасида якуний таркибга киритиладиган футболчилар хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар – Элдорбек Суюнов (1991 йил туғилган, «Насаф»), Абдумавлон Абдужалилов (1994, «Пахтакор»), Акмал Турсунбоев (1993, «Пахтакор»);
Ҳимоячилар – Тоҳиржон Шамшитдинов (1993, «Пахтакор»), Максимилиан Фомин (1993, «Пахтакор»), Бобурбек Йўлдошев (1993, «Локомотив»), Сардор Раҳмонов (1994, «Локомотив»), Жавлон Мирабдуллаев (1994, «Бунёдкор»), Акбар Исматуллаев (1991, «Пахтакор»), Егор Кримец (1992, «Пахтакор»), Даврон Ҳошимов (1992, «Пахтакор»), Шерзод Файзиев (1991, «Машъал»), Владимир Козак (1993, «Пахтакор»);
Ярим ҳимоячилар – Аббосбек Махсталиев (1994, «Пахтакор»), Сардор Рашидов (1991, «Бунёдкор»), Диёржон Туропов (1994, «Олмалиқ»), Сардор Мирзаев (1991, «Нефтчи»), Дилшод Жўраев (1991, «Бунёдкор»), Муҳсинжон Убайдуллаев (1994, «Пахтакор»), Жамшид Искандеров (1993, «Пахтакор»), Сардор Собирхўжаев (1994, «Бунёдкор»);
Ҳужумчилар – Игорь Сергеев (1993, «Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов (1991, «Пахтакор»), Наврўз Алимов (1991, «Қизилқум»), Абдулазиз Юсупов (1993, «Пахтакор»).
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии