RU

Последние новости

17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  0 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  0 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  1 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  2 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  7 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  8 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  2 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Хитой U-22 ёшларини мағлуб этди Новости

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Хитой U-22 ёшларини мағлуб этди

Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Шанхай шаҳрида Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Хитойнинг Шанхай шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бугун режага мувофиқ Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйиннинг иккинчи бўлими 68-дақиқасида Игорь Сергеев боши билан берган зарбадан сўнг ўйинда ҳисоб очилди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва Сергеевнинг ягона голи Ўзбекистон U-22 терма жамоасига ғалаба келтирди.

Ўзбекистон ва Хитой ёшлар терма жамоалари аввалдан режалаштирилганидек 24 июнь куни ўзаро иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар. Иккинчи учрашув Шанхай яқинидаги Вуси шаҳрида бўлиб ўтади. 22 июнь куни Мақсудов шогирдлари Шанхайдан Вуси шаҳрига йўл оладилар ва машғулотларни ўша ерда давом эттирадилар.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 18 июнь куни ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Хитойнинг Шанхай шаҳрига учиб кетган эди. Терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 23 нафар футболчини жалб этган.

Ўртоқлик учрашуви. 21 июнь. Шанхай (Хитой).
ХИТОЙ (U-22) – ЎЗБЕКИСТОН (U-22) – 0:1
Гол:
Игорь Сергеев (68).
Ўзбекистон U-22: Акмал Турсунбоев, Тохир Шамсиддинов (Максимилан Фомин 83), Бобурбек Йўлдошев (Муҳсин Убайдуллаев 90+2), Сардор Раҳмонов, Жавлон Мирабдуллаев, Сардор Собирхўжаев (Абдуллох Олимов 65), Аббос Махсталиев, Владимир Козак (С), Жамшид Искандеров, Диёр Туропов (Темур Ҳакимов 46), Игорь Сергеев (Жасурбек Ҳакимов).
Четлатиш: Сардор Раҳмонов (41).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика